“Шарғункўмир” АЖ бош директори Х.Н.Абдуллаевнинг Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига байрам табриги
Азиз устозлар ва мураббийлар!
Ҳар бир инсоннинг комил шахс бўлиб вояага етишида, етук касб эгаси бўлиб жамиятда ўз ўрнини топишида устоз-муаллимларнинг ўрни жуда муҳим.
Фидоий, заҳматкаш муаллим-ўқитувчилар ўз шогирдларига билим бериш баробарида улар қалбига инсонга хос энг гўзал эзгу хислатларни, меҳр-оқибат ва одамийлик туйғуларини сингдириб боради. Турли йўналишларда ўз иқтидори, маҳорати ва билим салоҳияти билан юқори натижаларга эришиб келаётган ўғил-қизларимизнинг муваффақиятлари замирида аввало азиз устозларнинг заҳматли меҳнатлари мужассам.
Ана шундай фидоий устозларимизни бугун қанча эъзозласак камлик қилади.
Дарҳақиқат, биз ёш авлодни маънан етук, тафаккур олами кенг ва билимли инсонлар этиб тарбиялаётган ўқитувчи-мураббийлар тимсолида эртанги кунимизнинг порлоқ келажагини, Ватанимиз тараққиёти учун сидқидилдан хизмат қилувчи ўғил-қизларимиз бахтини кўрамиз. Юраги ғайрат- шижоатга тўла, ёшлар тарбияси йўлидаги масъулиятли вазифани ўз зиммаларига олган устозларга миннатдорчилик билдирамиз.
Қалби эзгуликларга йўғрилган азиз устозлар, меҳри дарё муаллимлар! Барчангизни 1 октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимиздан табриклаймиз! Сизнинг юксак масъулиятли, машаққатли ва шарафли меҳнатингизда зафарлар, оилавий ҳаётингизда эса бахт, омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.
«Шарғункўмир» акциядорлик жамияти бош директори Х.Н. Абдуллаев