РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2,011 ko'rishlar

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

“Сариосиё” темир йўл (станция) бекатидан “Шарғункўмир” АЖгача тегишли бўлган темир йўлининг 11 245 м.да, рельс ва шпаллар оралиғидаги шебенлар, темир йўлдаги ёритгич тизими, темир йўл ҳамда авто йўл кесишмасида видео кузатув камера мосламалари ўрнатилмаганлиги хақида видео мурожаати юзасидан расмий муносабат:

“Ўзбекистон Республикаси темир йўлларидан техникавий фойдаланиш қоидалари” нинг 1-илова 3-боб 28-бандида назарда тутилган нормалар бўйича темир бетон шпаллар қалинлиги 35 см дан кам бўлмаган, 25-60 мм фраксияли майда тош қатламига ётқизилиши керак. Майда тош остидаги 15 см дан кам бўлмаган асоси қум-шағаллик аралашма ёки 5-25 мм фраксияли майда шебендан. Асос ўрнига полимер материаллардан ҳимоя қатлами ётқизилиши мумкин. Балласт призмаси елкаси – камида 45 см, қияликлар ётқизилиши белгилаб берилган.
Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 314-сонли қарорига мувофиқ “Темир йўл кесишмаларидан фойдаланиш қоидалари тўғрисида”ги қарорнинг 3-иловасида йўловчиларнинг пиёдалар ўтиши учун белгиланмаган жойдан ва темир йўл излари оралиғида харакатланиш тақиқланади ҳамда темир йўл муҳофаза ҳудуди хисобланади.
Ушбу меъёрий қонун хужжатларига асосланган ҳолда, Шарғун шаҳрида яшовчи фуқаро Остонақулова Дастагул Равшановна томонидан туширилган мобил видео тасмадаги ҳолат, “Шарғункўмир” АЖга тегишли темир йўл хисобланиб, ундаги шпаллар, релслар, тўкилган шағаллар қонундаги меъёрий хужжатлардаги нормалар асосида амалга оширилган. Темир йўлнинг автомобил йўли билан кесишмаси (переезд) 1946-йилда қурилган. Ҳозирги кунда ушбу темир йўли “Шарғунўмир” АЖга тегишли бўлиб, темир йўлда тошкўмир ортилган вагонларни истеъмолчиларга етказишда, тепловоз манёвр ишларини амалга оширади.
Қолаверса йил давомида “Шарғункўмир” АЖ муҳандис-мутахассислар томонидан узлуксиз, хар куни темир йўл тизимида, таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу ҳудудда пиёдалар юриши тақиқланади, “Шарғункўмир” АЖ пиёдалар юриши таъқиқланган ҳудудни ёритиш тизимлари билан жихозлашни амалга оширмайди.
Авто йўл билан темир йўл кесишмасида ёритиш тизими ишлаб турибди. “Шарғункўмир” АЖ молиявий ахволидан келиб чиқиб келажакда переезд худудида доимий назорат қилиш мақсадида видео кузатув камера ўрнатиши мумкин. Аммо ҳозирги кунда ушбу ҳудудда тадбиркорлик савдо нуқталарида фаолият юритиб келаётган биноларда видео кузатув камералари мавжудлигини эслатиб ўтамиз.
Охирги 15-20 йилларда ушуб автомобил ва темир йўл кесишмасида бахтсиз ходисалар кузатилмаган.

“Шарғункўмир” АЖ маъмурияти