“ШАРҒУНКЎМИР” АЖ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ “КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ САНОАТИ ХОДИМЛАРИ КУНИ” БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАБРИГИ
Азиз кончилар!
Сизларни касб байрамингиз – “Кон-металлургия саноати ходимлари куни” билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.
Мана бир неча йиллардан буён Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида саноатнинг асосий тармоқларидан бири сифатида кўмир саноати алоҳида ўрин тутади. Ушбу кўмир саноатининг ривожланишига оз бўлса ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келаётган “Шарғункўмир” АЖ 1958-йилда фойдаланишга топширилган, мана 65 йилдирки ушбу корхонада ҳар йили кўмир маҳсулоти қазиб олиниб, истеъмолчиларга етказиб берилмоқда. Ушбу истеъмолчиларга етказиб бериладиган кўмирнинг қазиб олинишига ва етказиб берилишига Сиз кончиларнинг хизматларингиз беқиёсдир.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, мамлакатимизда 12.05.2001-йилдаги №221-П-сонли қонунга асосан май ойининг учинчи якшанбаси “Кон-металлургия саноати ходимлари куни” байрам сифатида нишонланиши, Сиз шахтёрларга бўлган эътибор ва ҳурматдан далолат беради.
Бир неча юз кишилик меҳнат жамоамизнинг ўз иши бўйича мутахассислиги бўлган ишчилари камтарин ва фидокорона меҳнати билан “Шарғункўмир” АЖнинг ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Сизларни яна бир бор касб байрамингиз билан табриклаб, сизларга ва оила аъзоларингизга тинчлик-хотиржамлик, мустаҳкам соғлик, эртанги кунга ишонч, энг дадил ғоя ва режаларни амалга оширишда муваффақиятлар, бахт ва фаровонлик тилайман!
Байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат ва эҳтиром билан
“Шарғункўмир” АЖ бош директори Х.Н.Абдуллаев