“Шарғункўмир” АЖда Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
418 ko'rishlar

“Шарғункўмир” АЖда Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда кон-металлургия саноатининг аҳамияти муҳим ҳисобланади. Соҳага оид корхоналарда меҳнат қилаётган кўп минг кишилик жамоаларининг кон-металлургия саноатини ривожлантириш ҳамда кадрлар тайёрлашга қўшган ҳиссаларини қайд этган ҳолда, май ойининг учинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикасининг Кон-металлургия саноати ходимлари куни этиб белгиланган. Яхши анъанага кўра, мазкур сана “Шарғункўмир” АЖда ҳам катта тантаналарга сабаб бўлди. Бугун ушбу байрам муносабати билан “Шарғункўмир” АЖга қарашли дам олиш масканида “Кон-металлургия саноати ходимлари куни” байрами бўлиб ўтди.


Байрам тадбирининг очилишида “Шарғункўмир” акциядорлик жамияти бош муҳандиси Сурхонов Шавкат Жўрақулович сўзга чиқиб барчани “Кон-металлургия саноати ходимлари куни” байрами билан муборакбод этди. Жамиятнинг охирги йиллардаги эришилган ютуқларига тўхталар экан, ушбу ютуқлар жамият ишчи ва хизматчи ходимларининг фидокорона меҳнати махсули эканлигини таъкидлади.
Шунингдек тадбирда “Шарғункўмир” АЖ бош диреткорнинг иқтисод ва молия бўйича ўринбосари Шойматов Жамолиддин Юсупович, касаба уюшма қўмитаси раиси Данаев Мансур Хамроқулович, кон бошлиғи Пардаев Илхом Убайдуллоевичлар сўзга чиқиб барча қатнашчиларни ушбу айём билан муборакбод этишди.
Байрамнинг бадиий қисмига Сариосиё туманининг маҳаллий хушовоз ҳофизи Абдулла Набиев бошчилигидаги санъаткорлар ва сўз устасининг чиқишлари даврага янада файз киритиб давра қатнашчиларини хурсандчилигига сабаб бўлди.
Байрам муносабати билан “Шарғункўмир” АЖнинг истиқболи ва ривожанишига ўз ҳиссасини қўшаётган ҳамда ҳалол меҳнат қилиб келаётган, ўз жамоасига ўрнак бўла оладиган бир нечта ишчи-ходимлар иш берувчи томонидан “ташаккурнома”, “фахрий ёрлиқ”ва “3-даражали кончилик шуҳрати”медали билан тақдирландилар


Тинчлик осойишталик ҳукмрон бўлган, осмони мусаффо, халқи бағри кенг юртга, фидокорона меҳнати ва улкан меҳнат зафарлари билан юртимизда ном қозонаётган “Шарғункўмир” АЖга шундай байрамлар ярашади.
БАРЧАГА БАЙРАМ МУБОРАК БЎЛСИН!