Қимматли қоғозларни чиқариш натижалари тўғрисидаги БИЛДИРИШНОМА
Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Шарғун шаҳри, Акмал Икромов кўчаси, 50 уйда жойлашган “Шарғункўмир” акциядорлик жамияти 2024 йил 18 мартда жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан 2024 йил 03 апрел куни рўйхатдан ўтказилган (рўйхат рақами J0223-4) “Шарғункўмир” акциядорлик жамияти қўшимча акциялар чиқариш тўғрисидаги қарори”га асосан эгасининг номи ёзилган номинал қиймати 1 000.00 (бир минг) сўмлик 10 000 000 (ўн миллион) дона ҳужжатсиз шаклдаги оддий акциялар чиқарилганлигини маълум қилади.
Ушбу акцияларнинг баҳоси баҳоланган қийматда бир дона акция учун 11 457 (ўн бир минг тўрт юз эллик етти) сўмни ташкил этади.
Жамият акциядорлари ушбу акцияларни ўзига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда имтиёзли олиш ҳуқуқига эгадирлар. Сизга ҳам ушбу имтиёздан фойдаланган ҳолда акцияларимиздан баҳоланган қийматда олишингизни таклиф қиламиз.
Имтиёзли ҳуқуқ бўйича олинадиган акциялар учун тўловлар нақд ва нақдсиз пул маблағлари кўринишида қабул қилинади.
Акциялар учун тўлов қуйидаги банк реквизитлари бўйича амалга оширилади: Акциялар тўланишига келиб тушадиган пул воситалари кўчирилиши лозим бўлган ҳисобварақларнинг банк реквизитлари: Тошкент ш. «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Бош офисининг қуйидаги ҳисоб рақамга қабул қилинади: ҳ/р 2021 0000 4003 1104 5001, МФО 00440, СТИР 200833707, Банк жойлашган манзил: 100000, Тошкент шаҳар, Шаҳрисабз кўчаси, 3 уй.
Маълумот учун: Акция олишни ҳоҳловчи акциядорлар акцияларни олиш тўғрисида ўзининг исми шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган манзили), ўзи оладиган акциялар сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Жамиятга тақдим этиши лозим. Акциядорларнинг акцияларни имтиёзли олиш ҳуқуқи ушбу билдиришнома эълон қилинган кундан эътиборан 30 (ўттиз) кун давомида амал қилади. Акциядорларнинг имтиёзли олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати тугагунига қадар чиқарилаётган акциялар имтиёзли ҳуқуққа эга бўлмаган шахсларга жойлаштирилмайди. Имтиёзли ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.
Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда жамият томонидан акциялар тўлови вооситалари ушбу чиқарилиш ҳақиқий эмас деб тан олинган кундан бошлаб ўн кун ичида белгиланган тартибда қайтариб берилади.
Қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга (03.04.2024 йил рўйхат рақами J0223-4) кўра акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси мазкур чиқарилишнинг сўнгги акцияси жойлаштирилган сана, бироқ давлат рўйхатига олинган санадан бошлаб уч ойдан ошмаслиги белгиланган.
Қўшимча саволлар билан жамият маъмуриятига ёки “Шарғункўмир” АЖ бош директорининг иқтисод ва молия бўйича ўринбосари Ж.Ю.шойматов (телефон рақами +99899-377-22-05) ҳамда “Шарғункўмир” АЖ Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар хизмати бошлиғи Х.А.Ташкуловга (телефон рақами +99899-671-72-27) мурожаат қилиш тавсия этилади.
“Шарғункўмир”АЖ Маъмурияти