Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди
Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда uza.uz сайти хабар бермоқда. Нашрда ёзилишича 2024 йил 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2024-2025 йилларда босқичма-босқич ўзгарадиган янги нархлари ҳамда шу йилнинг 1 май санасидан эътиборан, аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланди.
Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб, электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳларига кирувчи қисмига ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 1000 сўм ҳамда 900 сўмдан қолмоқда.
Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:
- ойига 200 кВт·соатгача – 225 сўм;
- ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 450 сўм;
- ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 675 сўм;
- ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 787,5 сўм;
- ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 900 сўмдан этиб белгиланмоқда.
Қолган маиший истеъмолчилар учун эса бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:
- ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм;
- ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм;
- ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм;
- ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм;
ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда.
Истеъмолчиларнинг IV гуруҳи учун ҳам нархлар ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 900 сўмдан қолмоқда.
Қарорда табиий газ етказиб бериш нархидаги ўзгаришлар ҳам белгиланган.
Барча истеъмолчилар учун тўлов миқдори ўзгаришсиз, яъни бир кубометр учун 1 500 сўмдан қолмоқда.
Йирик улгуржи истеъмолчилар ҳамда бюджет ташкилотлари учун ҳам табиий газ нархи ўзгаришсиз – бир кубометр учун 1 800 сўмдан қолмоқда.
Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига мавсумга қараб нарх белгиланмоқда. Хусусан, ноябрь-февраль ойлари давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб тегишли нарх белгиланмоқда.
- ойига 500 куб метргача – 650 сўм;
- ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм;
- ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм;
- ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм;
- ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 2 600 сўмдан тўлашлари белгиланмоқда.
Март – октябрь ойларида истеъмолчилар бир ойдаги истеъмолидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича ҳақ тўлайди.
- ойига 100 куб метргача – 650 сўм;
- ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм;
- ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм;
- ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм;
ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 2 600 сўмдан тўлайдилар.
Аҳолига маиший эҳтиёжлар учун сотиладиган суюлтирилган газнинг бир килограмми учун тўлов 1 600 сўм этиб белгиланяпти.
2024 йилнинг 1 июлидан бошлаб эса автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари учун бир куб метр табиий газ 1 800 сўмдан етказиб берилади.
Қарор билан 2025 йилнинг 1 апрелидан эътиборан босқичма-босқич ўзгарадиган нархлар ҳам белгилаб берилмоқда.
Хусусан, 2025 йил апрелдан бошлаб, электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I гуруҳига кирувчи қисмига ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 1 000 сўм этиб белгиланяпти. II гуруҳ истеъмолчилар учун ҳам бир киловатт·соат электр энергияси 1000 сўмдан етказиб берилади.
Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:
- ойига 200 кВт·соатгача – 300 сўм;
- ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 500 сўм;
- ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 750 сўм;
- ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 875 сўм;
- ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 000 сўмдан этиб белгиланмоқда.
Қолган маиший истеъмолчилар учун эса бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:
- ойига 200 кВт·соатгача – 600 сўм;
- ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 1 000 сўм;
- ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 500 сўм;
- ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 750 сўм;
ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 2 000 сўмдан этиб белгиланяпти.
Истеъмолчиларнинг IV гуруҳи ҳам кейинги йилнинг 1 апрелидан эътиборан бир кВт·соат электр энергияси учун 1 000 сўмдан тўлайдилар.
Табиий газ етказиб бериш нархи эса қуйидагича ўзгаради.
Барча истеъмолчилар учун тўлов миқдори бир кубометр учун 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда.
Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари учун бир куб метр табиий газ 2 500 сўмдан етказиб берилса, иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик электр марказлари бунинг учун 1 800 сўмдан тўлайдилар.
Аҳолининг коммунал-маиший эҳтиёжлар учун истеъмол қиладиган табиий гази учун нархлар ўзгаради. Яъни, келгуси йилнинг 1 апрелидан эътиборан, ноябрь-февраль ойлари давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:
- ойига 500 куб метргача – 1 000 сўм;
- ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 800 сўм;
- ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 2 100 сўм;
- ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 500 сўм;
- ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 3 000 сўм этиб белгиланяпти.
Март – октябрь ойларидаги бир ойлик истеъмол учун эса қуйидагича ҳақ тўланади:
- ойига 100 куб метргача – 1 000 сўм;
- ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 800 сўм;
- ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 2 100 сўм;
- ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 500 сўм;
ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 3 000 сўмдан тўлайдилар.
Аҳолига маиший эҳтиёжлар учун сотиладиган суюлтирилган газнинг бир килограмми учун тўлов 2 000 сўм бўлади.
Айтиш керакки, қарор билан 2024 йил 1 майдан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари ҳам белгиланмоқда.
Унга кўра, электр энергияси бир ойлик базавий меъёри 200 кВт·соатни, табиий газ учун эса иситиш мавсумида 500 куб метрни, бошқа мавсумда эса 100 куб метрни ташкил қилмоқда.
Иситиш мавсуми Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида октябрь – февраль ойларини, бошқа ҳудудларда эса ноябрь – февраль ойларини қамраб олади.
Иситишдан ташқари мавсум Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида март – сентябрь ойларини, бошқа ҳудудларда эса март – октябрь ойларини қамраб олиши назарда тутилмоқда.
uza.uz сайти маълумотлари асосида тайёрланди