“Шарғункўмир” акциядорлик жамиятида “Коррупцияга қарши бирга курашамиз” мавзусида семинар учрашув бўлиб ўтди
482 ko'rishlar

“Шарғункўмир” акциядорлик жамиятида “Коррупцияга қарши бирга курашамиз” мавзусида семинар учрашув бўлиб ўтди

Бугун 2024 йил 18 апрел куни “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятида Шарғун шахар ички ишлар бўлими бошлиғи Подполковник Рахмонқулов Бахтиёр Мамаражабович билан “Коррупцияга қарши бирга курашамиз” мавзусида семинар учрашув бўлиб ўтди.
Семинарда коррупциянинг олдини олиш чора тадбирлари ҳусусида алохида сўз юритилди.
Бу борада таниш-билишчилик, таъмагирлик ва порахўрлик каби иллатларига йўл қўймаслик муҳимлиги таъкидланиб, бундай ҳолатларнинг аянчли оқибатлари хақида тушунтириш берилди.
Ҳозирги вақтда Республикамизда юз бераётган коррупциоген омилларга қарши барча тенг аснода курашиши, барча хизмат доирасида ҳалол ва тўғри ишлаши, ҳаёт сўқмоқларида қийинчиликлар юзага келганда ҳам ҳалоллиги ва поклиги билан инсон ўзининг виждони, ёри-биродарлари ва халқ олдида наъмунавий хулқи билан ўрнак бўлиши борасида жуда чиройли ибратли воқеалар ва ҳуқуқий жиҳатдан маърузалар тингланди.
“Коррупцияга қарши бирга курашамиз” мавзусида семинар иштирокчилари ўз фикр ва таклифларини билдириб, қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Қуйида семинар учрашувдан олинган фотолавҳалар билан танишишингиз мумкин

“Шарғункўмир” акциядорлик жамияти матбуот хизмати