• info@sharguncoal.uz
  • Surxondaryo viloyati, Sariosiyo tumani, Sharofobod MFY Minor ko`chasi, 35 uy

“Шарғункўмир” АЖ ижроия орган раҳбари лавозимига номзодларни саралаш бўйича танлов эълон қилади

“Шарғункўмир” АЖ бош директори лавозимига очиқ танлов эълон қилади.

          Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон Республикаси “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 24-мартдаги ПҚ-101-сон қарори ҳамда Жамият ижроия органининг раҳбарлик лавозимларига танлов ўтказиш ва номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низом талабларига асосан
“Шарғункўмир” АЖ ижроия орган раҳбари лавозимига номзодларни саралаш бўйича танлов эълон қилади.

  1. “Шарғункўмир” АЖ (СТИР 200494307)  бош директори лавозимига;

Танлов шартлари:

  • Маълумоти: Тоғ-кон иши, муҳандислик-техникавий, иқтисодиёт ёки бизнес бошқаруви (MBA даражаси мавжудлигига устуворлик берилади) бўйича олий маълумот.
  • Меҳнат стажи: Йирик саноат ёки тоғ-кон корхоналарида раҳбарлик лавозимларида (топ-менежмент) камида 5 йиллик муваффақиятли иш тажрибаси.
  • Ёши: 30 ёшдан кам 55 ёшдан кўп бўлмаган.
  • Ўз ишига содиқлик, яратувчанлик, фикрлилик, ташаббускорлик.
  • Корпоратив билимлар: Корпоратив бошқарув кодекси тамойилларини, халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (МҲХС/IFRS) тизимини билиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва трансформация жараёнларини бошқариш кўникмаси.
  • Йирик корхоналардаги директорлар кенгаши ва (ёки) кузатув кенгашларида иш тажрибаси.
  • Йирик инвестиция лойиҳаларида иштирок этиш (бошқариш) компанияни ҳусусий ёки давлат маблағларини жалб қилишга тайёрлаш тажрибаси талаб этилади.
  • Танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги                  ПҚ-101-сонли қарори асосида тасдиқланган Низом талаблари асосида ўтказилади.
  • Тил билиш даражаси: Ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш; инглиз ёки бошқа хорижий тилларни (хитой, корейс ва ҳ.к.) билиш катта устунлик беради.
  • Қонуний чекловлар: “Акциядорлик жамиятлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, Жамиятнинг аффилланган шахслари рўйхатида бўлмаган                                  ва раҳбарлик лавозимларини эгаллашга суд тақиқи мавжуд бўлмаган шахслар.

2. Лавозимда иш тартиби:

  • Иш тартиби: 5/2, доимий Соат 9-00 дан 18-00 гача.
  • Ҳужжатларни расмийлаштириш: Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига мувофиқ.
  • Ойлик маоши: Штат жадвалига кўра.

3. Тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:

  • Кузатув кенгаши раиси номига танловда қатнашиш тўғрисида ариза.
  • Маълумотнома-объективка (хорижлик номзодлар учун CV форматида).
  • Меҳнат дафтарчаси ва диплом нусхалари (хорижий дипломлар нострификация қилинган бўлиши лозим).
  • Фуқаролик паспортидан нусха.
  • Охирги иш жойидан тавсифнома.
  • Иш режалари ҳақида қисқача маълумот.
  • Иштирокчининг шахсий варақаси.
  • Судланмаганлик тўғрисида маълумотнома.

4. Ҳужжатларни қабул қилиш муддати ва алоқа маълумотлари:

  • Ҳужжатлар ушбу эълон расмий чоп этилган кундан бошлаб 1 ой давомида (соат 18:00 гача) қабул қилинади.
  • Танлов таклифлари ва ҳужжатлар мухрланган конвертларда ва конвертнинг устки қисмида танловда иштирок этувчи номзоднинг танловда иштирок этиш учун аризаси илова қилинган ҳолда тақдим қилинади.
  • Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, “Шарофобод” МФЙ, Минор кўчаси 35-уй.
  • Электрон почта: shargun_kumir58@mail.ru
  • Веб-сайт: sharguncoal.uz
  • Электрон почта:  info@sharguncoal.uz
  • Телефон: +998 99 671-72-27; +998 99 377-22-05

                                                                                               “Шарғункўмир” АЖ  Кузатув кенгаши