“Шарғункўмир” АЖ да Шарғун шаҳар “Хожа Аловуддин Аттор” жомеъ масжиди вакиллари иштирокида тадбир бўлиб ўтди
Бугун, 02 ноябрь 2023 йил соат 7:30 да ва 9:00 да “Шарғункўмир” АЖ юқори технологик мажмуасида “Шарғункўмир” АЖ қуйи ва юқори технолгик мажмуалардаги ишчи-ходимлари билан Шарғун шаҳар “Хожа Аловуддин Аттор” жомеъ масжиди вакиллари иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда “Хожа Аловуддин Аттор” жомеъ масжиди имом хатиби Абдуқодир Мирзоқулов ва масжид имом ноиби Мухиддин Бўроновлар иштирок этиб маърузали чиқиш қилишди.
Тадбирнинг асосий мавзуси “Диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳияти” ва “Ёшлар тарбиясида ота-онанинг роли” тўғрисида бўлди. “Хожа Аловуддин Аттор” жомеъ масжиди имом хатиби А.Мирзоқулов сўзга чиқиб, “Диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳияти” ва “Ёшлар тарбиясида ота-онанинг роли” ҳақидаги чиқишида ҳозирги ўсиб келаётган ёшларга тарбиянинг қанчалик муҳим эканлигини, меҳр-муҳаббат, шавқат кўриб ўсган болаларнинг ўзлари ҳам меҳрибон бўлиб ўсишини, зулм кўрган, кўп танбеҳ эшитган бола эса аламзада ва зулмкор бўлишини, шу сабабли бола тарбиясида меҳр-муҳаббат кўрсатиш алоҳида аҳамиятга эга эканлиги тўғрисида тушунчалар бериб ўтди. Тадбир баҳс ва мунозараларга бой бўлиб, маърузалардан сўнг йиғилиш қатнашчилари сўзга чиқиб ўзларини қизиқтирган саволларга дин вакилларидан жавоблар олишди.
Қуйида тадбирдан олинган фотолавҳалар билан танишишингиз мумкин