“Шарғункўмир” АЖда модернизация қилиш лойиҳаси бўйича саноат тажрибаси синови муваффақиятли уддаланди
839 ko'rishlar

“Шарғункўмир” АЖда модернизация қилиш лойиҳаси бўйича саноат тажрибаси синови муваффақиятли уддаланди

Синов якунида “Шарғункўмир” АЖ бош директори Х.Н.Абдуллаев кончиларни эришилган муваффақият билан табриклади.

Ассалому алайкум, ҳурматли шахтёрлар.

Ер остидаги машаққатли меҳнат, жонбозлик, ҳалоллик тамойилларида собитлик, қора мехнатда ёруғ юз билан ғолиб бўлиш бахти барчамизга муборак бўлсин!

Зеро, корхонамиз жамоаси ўз  олдига мақсад килиб қўйган “Шарғункўмир” АЖни модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳасини ишга тушириш, биринчи этап, яъни Е-01 босқич лавасининг кўмир қазиб олиш ускуналарини монтаж килиб, ишлатиш, яъни саноат тажриба синови  (комбайнни  якка (холостой ход) ишлатишни) уддаладик, Aлҳамдулиллаҳ!!!
Бу жудаям катта муваффақият!
Улкан ишончнинг оқланиши!
Бағрикенглик, аҳиллик, бир жону бир тан бўлинган жамоавий  муҳитда натижаларнинг юксак бўлиши эса – айни ҳақиқат!

Кейинги этап W-01 босқичини ҳам  монтаж килиб, лойиҳани тез кунларда тўлиқ ишга тушириш…

Шундай экан, машаққатли, аммо шарафли фаолиятимиз давомийлик касб этаверади.
Бу узлуксиз жараённинг бош қаҳрамонлари – шахтёрларимиз, борингизга, офиятингиз,  меҳнаткашлигингизга тасанно ва ташаккурлар!

Ютуқлар давомийлик касб этаверсин ва топганингиз яхши кунларингизда асқотсин!!!

Чексиз эҳтиром билан:
“Шарғункўмир” АЖ бош директори
Ҳамза Абдуллаев.