“Шарғункўмир” АЖда комплаенс тизими фаолияти юзасидан ўқув семинар бўлиб ўтди.
1,662 ko'rishlar

“Шарғункўмир” АЖда комплаенс тизими фаолияти юзасидан ўқув семинар бўлиб ўтди.

2023 йил 18 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармонининг ижросини таъминлаш, шунингдек, рақобат тўғрисидаги қонун талабларининг бузилиш хавфининг олдини олиш ва бизнес юритишнинг корпоратив стандартларини жорий этишга оид самарали тизимни ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 март кунидаги 114-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан “Шарғункўмир” АЖ юқори технологик мажмуанинг мажлислар залида ишчи-ходимлар учун монополияга қарши комплаенс тизими фаолияти юзасидан ўқув семинар бўлиб ўтди.