РАСМИЙ ТАШРИФ
2,650 ko'rishlar

РАСМИЙ ТАШРИФ

2023 йил 12 декабр куни Сариосиё туман ҳокими А.Ҳ.Донаев ва Шарғун шаҳар ҳокими Ж.Н.Шаймардоновлар “Шарғункўмир” АЖга ташриф буюришди.

Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 13-январдаги ПҚ-2727–сонли қарори асосида олиб борилаётган “Шарғункўмир” AЖни модернизация қилиш инвестиция лойиҳасининг ер усти ва ер ости конидаги ускуналарни монтаж ишлари якунига етказилганлиги ҳамда синов режимида кўмир қазиб олиш ишлари амалга оширилаётганли билан яқиндан танишиб, бу соҳада доимо саноат хавфсизлигини таъминлаш лозимлиги ҳақида таъкидлаб ўтилди.

Янги қуриб битказилаётган маъмурий бинода ишчи-ходимларга яратилаётган шарт-шариотлар билан ҳам танишиб, ушбу бино қиш мавсумига қай даражада тайёрлиги кўздан кечирилди.

Ташриф чоғида баъзи камчиликларни бартараф қилиш юзасидан тегишлиларга кўрсатма бериб ўтилди.