“Шарғункўмир”АЖда Ўзбекистон Республикаси  коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари мавзусига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди

“Шарғункўмир”АЖда Ўзбекистон Республикаси  коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари мавзусига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди

Жорий йил 26 август куни “Шарғункўмир”АЖда Ўзбекистон Республикаси  коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари мавзусига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди.

“Шарғункўмир”АЖнинг коррупцияга қарши ички назорати томонидан ташкил этилган йиғилишда жамиятнинг “Қўриқлаш хизмати” ходимлари иштирок этдилар.

Семинар Ўзбекистоннинг янгиланган сиёсати жамиятда адолат ва қонун устуворлигини олий даражага кўтариш, замонавий ва самарали давлат бошқарувини жорий этиш, давлат хизматида коррупциявий ҳолатларнинг ҳар қандай кўринишларига қатъий муросасизлик маданиятини шакллантириш мақсадида ташкил этилди.

“Шарғункўмир”АЖнинг  Коррупцияга қарши курашиш ички назорати масъул ходими Халилова Шахноза Обитжоновна  “Коррупцияга қарши курашиш борасида давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари, манфаатлар тўқнашуви ҳамда одоб-ахлоқ қоидалари” мавзусида маъруза қилди.

Таъкидланганидек, 2016-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида коррупцияни олдини олишга қаратилган 6 та Қонун, 6 та Президент фармони, 7 та Президент қарорларини қабул қилиниши мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш, унга барҳам бериш учун зарур шароитлар яратиб берди.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ижобий ютуқларга эришган ривожланган давлатларнинг бу борадаги тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, коррупция кўринишларининг оқибати билан курашиш эмас, балки уни келтириб чиқараётган сабабларини бартараф этиш ўз самарасини беради.

Шу боис, коррупцияни олдини олиш, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу, ўз навбатида, коррупцияга имкон берувчи сабабларни чуқур таҳлил қилиш, коррупцион хавф-хатарларни баҳолаш, коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс) тизимини яратиш, “Шарғункўмир”АЖнинг очиқлиги ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда манфаатлар тўқнашувининг олдини олишни тақозо этади.

Тадбир давомида, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш соҳасида эришилган ютуқлар ва кутилаётган ўзгаришлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Семинар якунида  “Қўриқлаш хизмати” ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

«Шарғункўмир» АЖ матбуот хизмати