Сайлов участкалари сони маълум бўлди — инфографика
248 ko'rishlar

Сайлов участкалари сони маълум бўлди — инфографика

Ўзбекистон бўйича жами 14 та сайлов округига 10784 та сайлов участкаси бириктирилди.

(Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида фаолият юритувчи сайлов участкалари ҳақида маълумот)

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти сайловини ўтказиш бўйича 10 784 та сайлов участкаси тузилди. Бу ҳақида Марказай сайслов комиссияси томонидан эълон қилинган инфографикада маълум қилинди.

Муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайловида ташкил этилган сайлов участкалари ҳамда участка сайлов комиссияларининг сифат таркиби тасдиқланди. Унга кўра, Ўзбекистон бўйича жами 14 та сайлов округига 10784 та сайлов участкаси бириктирилди.

Участка сайлов комиссияси аъзолари сони 108 399 нафар этиб белгиланган. Улардан 47,9% – эркаклар ва 52,1% – аёллар. Комиссия аъзоларининг аксарияти (87%) олдинги сайловда қатнашган.

Комиссия аъзолари орасида педагоглар сони 59 445 нафарни ташкил этмоқда. Шунингдек, комиссия аъзолари орасида журналистлар ҳам бор, уларнинг сони 647 нафарга тенг.

Сайлов участкасини қандай алмаштириш мумкин — қўлланма

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда президент сайлови 9 июль кунига белгиланган. Сайловда муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари 28 июнь-5 июль кунлари бўлиб ўтади. Ташқи ишлар вазирлигининг МСКга келиб тушган тақдимномасига асосан 39 та Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси тузилган.

Президентликка Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, “Адолат” социал-деморкатик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилган. Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан бошланган.

sputniknews.uz сайти материаллари асосида тайёрланди.