247 ko'rishlar

БОШ ВАЗИР БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ АЧИЛБОЙ РАМАТОВ «ШАРҒУНКЎМИР» АЖ ДА

2022 йил 01 ноябр куни Бош вазир биринчи ўринбосари Ачилбой Раматов бошчилигида республика ишчи гуруҳи Сариосиё туманидаги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ га қарашли “Шарғункўмир” АЖ га ташриф буюрди.
Ташриф давомида, А.Раматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 январдаги ПҚ 2727 сонли қарори асосида амалга оширилаётган ““Шарғункўмир” АЖ ни модернизация қилиш” инвестиция лойиҳаси билан танишди.
Танишиш жарёнида, ушбу соҳага масъул бўлган туман ҳокими А.Хўжакулов, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси ўринбосари Х.Омонов, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг ўринбосари Д.Носиров, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқармалари раҳбарлари билан суҳбатлашиб, лойиҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича суҳбатлашди.
Республика ишчи гуруҳи томонидан кўтарилган шу каби бошқа муаммолар бўйича амалий кўмак бериши таъкидланди.