212 ko'rishlar

Ахборот 24 | Сурхондарё вилояти «Шарғункўмир» АЖ фаолияти таҳлили

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган «Шарғункўмир» АЖ томонидан аҳолига кўмир ва брикет маҳсулотлари етказиб бериш билан бирга АЖ таркибида янги корхона ва тикувчилик цеҳи ишга туширилиши ҳисобига янги иш ўринлари яратилди.

Янги ишга тушурилган корхона ва тикувчилик цехи асосан АЖ эҳтиёжи учун эҳтиёт қисмлар ва махсус кийимлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бунинг натижасида корхона харажатлари қисқариб, маҳсулот таннархи камаяди.

Бу ҳақда “Ўзбекистон-24” телевизион канали мухбирларининг махсус репортажида сўз юритилади. Видеолавҳани қуйида кўришингиз мумкин