“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси в.б. Х.Н.Хасиловнинг “Шарғункўмир” АЖга ташрифи
500 ko'rishlar

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси в.б. Х.Н.Хасиловнинг “Шарғункўмир” АЖга ташрифи

Жорий йилнинг 4-5 апрел кунлари “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ бошқарув раиси в.б. Х.Н.Хасилов Сурхондарё вилоятидаги “Шарғункўмир” AЖ га ташриф буюрди.

         Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 13-январдаги ПҚ-2727–сонли қарори асосида олиб борилаётган “Шарғункўмир” AЖни модернизация қилиш” инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши билан яқиндан танишди.

         Ташриф давомида Жамият раҳбари томонидан тегишли мутасадди раҳбар ходимларга иш шароитларини яхшилаш, “Шарғункўмир” AЖни модернизация қилиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиб, қисқа фурсатда ишга тушириш, тошкўмир қазиб чиқариш ҳажмини ошириш, тошкўмирни экспорт қилиш, ташкил этилган корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, янги қурилган темир йўл участкаларидаги камчиликларни бартараф этиш, мавжуд темир йўл участкаларини таъмирлаш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

         Жумладан, Х.Н.Хасилов “Шарғункўмир” AЖни модернизация қилиш” инвестиция лойиҳаси билан танишиб чиқиш билан биргаликда “Шарғункўмир” AЖни ҳозирги кундаги тошкўмир маҳсулотларини қазиб олиш жараёни ва кон лаҳмлари билан танишиб керакли кўрсатмалар берилди.

         “Шарғункўмир” AЖнинг 10-сонли штолнясининг саноат майдончасига қурилган янги подстанцияси билан танишиб, Мамлакатимизда ва Марказий Осиё давлатларида ягона бўлган замонавий технология ер остида тадбиқ қилинганли ҳақида тўхталиб ўтилди. Пудратчи CRТG Co.LTD компаниясининг бошқарув ходимларига энергияни кафолатли етказиб беришимизни ва ер остида Хитой Халқ Республикасидан олиб келинган комплексни ўрнатиш ишларини бошлаш кераклиги айтилди. Ҳақиқатдан ҳам гидравлик мустаҳкамлагичларни ўрнатиб комбайн орқали тошкўмирни қазиб олиш учун доимий электр энергиясини таъминлаб бериш масаласида тўхталиб, системада энергияни доимий таъминлаш мақсадида захира энергия билан ер ости комплекс механизмларга етказиб бериш долзарблиги ҳақида тўхталиб тегишли масъулларга кўрсатмалар берилди.

Қуйида ташрифга оид фотолавҳалар билан танишишингиз мумкин: