“Шарғункўмир” АЖ да геологларни касб байрами билан табриклаш тадбири бўлиб ўтди
407 ko'rishlar

“Шарғункўмир” АЖ да геологларни касб байрами билан табриклаш тадбири бўлиб ўтди

Ўзбекистонда апрель ойининг биринчи якшанбаси Геология соҳаси ходимлари куни сифатида нишонланади. “Шарғункўмир” АЖда Ходжакулов Бахтиёр Хакимович ва Эшонқулов Отабек Эргаш ўғли бир неча йиллардан буён шу лавозимларда самарали ишлаб келмоқдалар. Куни кеча “Шарғункўмир” АЖ ўқув маркази хонасида Геология соҳаси ҳодимлари куни муносабати билан бош геолог Ходжакулов Бахтиёр Хакимович ва ёрдамчи геолог Эшонқулов Отабек Эргаш ўғлини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни “Шарғункўмир” АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси М.Х.Данаев кириш сўзи билан очиб, касб байрамлари билан самимий табриклади. Шундан сўнг Бош муҳандис Ш.Ж.Сурхонов сўзга чиқиб соҳа вакилларини байрамлари билан табриклаб, халқимиз учун ер ости бойликларини излаб топаётган заҳматкаш ва фидойи меҳнатлари бардавом бўлишини тилаб, жамиятимизда фаолият юритаётган геологларни “Шарғункўмир” АЖ маъмурияти томонидан тайёрланган табрикнома ва “Шарғункўмир” АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Тадбир қизғин давом этди, соҳа вакилларига ширин тилакларни айтиш учун яна бир нечта ҳамкасблар сўзга чиқишди жумладан, Участка маркшейдери Рахимов Актам Нормуротович, “Прогнозлаштириш, тахлил ва иқтисод” бўлими  бошлиғи Абдиев Сами Хасанович, ходимларни бошқариш бўлими бошлиғи Аббасов Акбарали Бегалиевич, Кадрлар тайёрлаш бўйича етакчи мухандис Нормуротова Гулнора Давлятовна ва Саноат хавфсзлиги Давлат Қўмитаси Сурхондарё ҳудудий бошқармаси Давлат инспектори Холиқов Шорахмат Қаландаровичлар сўзга чиқиб, касб байрамини нишонлаётган соҳа вакилларига ўзларининг юракдаги тилакларини тилашди.

Қуйида тадбирдан олинган фотолавҳалар билан танишишингиз мумкин