“Шарғункўмир” АЖ бош директори Хамза Наимович Абдуллаевнинг  “Ўзбек тили байрами” куни муносабати табриги.
697 ko'rishlar

“Шарғункўмир” АЖ бош директори Хамза Наимович Абдуллаевнинг “Ўзбек тили байрами” куни муносабати табриги.

Ҳурматли кончилар!
Сизларни ва Сизлар орқали оила аъзоларингизни юртимизда бўлаётган 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни билан самимий муборакбод этаман!
Она тили мамлакатнинг ғурури, ифтихори ҳисобланади. Миллатнинг маданияти, маънавияти, зиёлилик даражаси она тилига муносабатда ҳам аниқ кўринади. Ўзбек тили ўзбек халқининг миллий бойлиги сифатида қадим-қадимдан бугунгача аждодларимиз томонидан эъзозланиб, ардоқланиб, сайқалланиб келинмоқда.
Тил – давлат тимсоли, мулки, руҳи, миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир.
Дунё халқлари ва миллатларининг маданий ўзаги ва асосий мулоқот манбаи бу уларнинг миллий тили ҳисобланади. Шундай экан ҳар бир тилнинг сақланиши ҳамда ёш авлодга етказилиши, халқ тараққиёти ва унинг келажагини белгилайди. Биргина тил кўплаб халқларни ўзаро бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, анъана ва маданиятларини сақлайди, уни авлоддан авлодга ўтишини таъминлайди.
Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим силжишлардан бири бўлиб, она тилимизнинг бор гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этиш билан бирга, уни илмий асосда ривожлантириш борасида ҳам кенг имкониятлар яратди. Шунингдек, давлат ўзбек тилининг бойитилиши ва такомиллаштирилишини таъминлабгина қолмай Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қилувчи ва мамлакатимизга хориждан кириб келаётган барча миллат ва элатларнинг тилларини ҳурмат қилинишини таъминлади, яъни чегара божхона постлари орқали юртимизга кириб келаётган чет эл фуқаролари ўзбек тилида ёки бошқа жаҳон тилларида йўловчи божхона декларацияларини тўлдиришлари ва мулоқотда бўлишлари мумкин бўлди. Бугун Чегара божхона постларида фуқароларга кўрсатмалар, маълумотлар, хабарлар ва йўловчи божхона декларациялари ўзбек, рус ва инглиз тилларида етказилиши йўлга қўйилган. Бу ҳам бошқа давлатлардан ташриф буюрувчиларга қулайлик ва уларнинг тилларига нисбатан ҳурматни билдиради.
Азиз кончилар!
Сизларни яна бир бор Ўзбек тили байрами билан самимий қутлаб, барчангизга мустаҳкам саломатлик, оилангизга қут-барака, тинчлик ва омонлик тилайман.
Она тилимизнинг сўнмас зиёси онгу тафаккуримиз, қалбларимизни ҳамиша ёритиб турсин!

Ҳурмат билан
“Шарғункўмир” АЖ бош директори
Хамза Найимович Абдуллаев