“Шарғункўмир” АЖда 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрам тадбири бўлиб ўтди
337 ko'rishlar

“Шарғункўмир” АЖда 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрам тадбири бўлиб ўтди

2023 йил 7 март куни “Шарғункўмир” АЖда 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир Шарғун шаҳридаги “Садорбек” тўйхонасида ўтказилди. Унда “Шарғункўмир” АЖ бош директори Х.Н.Абдуллаев иштирок этди.

Тадбирни очилишида жамият бош дирктори Х.Н.Абдуллаев сўзга чиқиб жамиятда фаолият юритиб келаётган хотин-қизларни ушбу муборак айём- 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан табриклади.

Шунингдек Шарғун шаҳар маҳаллий санъаткорларидан ташкил топган санъаткорлар гуруҳи ўз чиқишлари билан тадбирга ҳақиқий байрам шукуҳини тортиқ этишди.

Тадбир давомида жамият бош муҳандиси Ш.Сурхонов, иқтисод ва молия бўйича бош директор ўринбосари Ж.Шойматов ҳамда жамият касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Данаев ҳам сўзга чиқиб жамиятда фаолият юритиб келаётган хотин-қизларни ушбу муборак айём- 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан муборакбод этишди.

Тадбир якунида жамият бош директори ҳамда касаб уюшмаси қўмитаси раислари жамиятда фаолият юритиб келаётган барча хотин-қизларни гул ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирлашди.

Қуйида ушбу тадбирдан олинган фотолавҳалар билан танишишингиз мумкин: