“Шарғункўмир” АЖда “Ўзбек тили – миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди
610 ko'rishlar

“Шарғункўмир” АЖда “Ўзбек тили – миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди

🔹Тил ва нутқ масаласи қадимдан миллат маънавияти ва маданияти такомилининг бош омилларидан бири бўлиб келган. Тил-миллатнинг руҳи, тил ўлса, миллат ҳам тамом бўлади. Шундай бир буюк эҳтиром ва эъзозга сазовор бўлган тилларнинг кечмиши бир хил эмас, албатта. Тарих саҳнасида ўзбек тили не машаққатлар билан омон қолганига гувоҳлик берувчи далиллар кўп. Бугун уларни тилга олиш истагидан йироқмиз. Бугун Она тилимизнинг қадри, қиммати тикланган, мақомига яраша даражага эга бўлган кун. Тилимизнинг бугунга қадар омон-эсон келишининг асосий боиси халқимизнинг ўз она тилини жонидан севиши, ардоқлашидадир

🔹Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси ва раҳнамолигида давлат тилига ҳуқуқий мақом бериш масаласи кун тартибига қўйилди ва 1989 йил 21 октябрь куни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги алоҳида қонуни қабул қилинди.
Қонунга асосан энг муҳим қадриятлардан бири ҳисобланган, узоқ йиллар иккинчи даражали бўлган ўзбек тили қонун даражасида ҳуқуқий асосга эга бўлди. Бу қонун билан ўзбек миллатининг маънавиятини, руҳиятини, қадрини кўрсатадиган муҳим омил, яъни тилнинг мақоми ҳуқуқий мустаҳкамланди. Мазкур ҳуқуқий асос орқали янги шаклланаётган давлатнинг, ҳукуматнинг, унинг янги раҳбарининг элга, юртга нисбатан эътибори, эҳтироми намоён этилди..

🔹Мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлигимиз, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида муҳим ўрин егаллаб келаётган буюк қадрият – она тилимизнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ бошқаруви раисининг тегишли буйқуғи ижросини таъминлаш мақсадида “Шарғункўмир” АЖда “Ўзбек тили – миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

🔹Тадбирда Касаба юшма қўмитаси раиси М.Х.Данаев, Ўқитиш бўлими бошлиғи Т.М.Бердиев ҳамда корхона ходимлари иштирок этишди.

🔹Дастлаб Касаба юшма қўмитаси раиси М.Х.Данаев тадбирни очиб берди ҳамда тилнинг жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётида тутган ўрни, тарих, бугунги кун ва келажакни барпо этишда ўзбек тилининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.

🔸Сўнгра, Т.М.Бердиев сўзга чиқиб, ҳозирги кунда бўлаётган ўзгаришлар даврида хорижий тилларни мукаллам ўрганиш бир қаторда ўз она тилимиз – ўзбек тилини ҳам доимо ўрганиб, унинг асосий қоидаларидан ҳар кунлик ҳаётимизда фойдаланиб боришимиз ва тилнинг бузилишига йўл қўймаслигимиз зарурлигини таъкидлади

Қуйида тадбирдан олинган фотолавҳалар билан танишишингиз мумкин