“Шарғункўмир” АЖда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
223 ko'rishlar

“Шарғункўмир” АЖда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 7 декабрь куни “Шарғункўмир” АЖ Бошқарув аппарати ўқув марказида 8 декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда бош директорнинг иқтисод ва молия бўйича ўринбосари Шойматов Жамолиддин Юсупович ва касаба уюшма қўмитаси раиси Данаев Мансур Хамроқуловичлар сўзга чиқиб, Конституциямизнинг 30 йиллиг муносабати билан табриклашди. Бундан ташқари куни кеча Сариосиё туман ҳокимлиги катта мажлислар залида бир гуруҳ фаолларга “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” эсталик нишонлари топширилди. Ушбу фаолларнинг рўйхатига “Шарғункўмир” АЖ бош директори Абдуллаев Хамза Наимович, Автосарой участкаси электр жихозларни таъмирловчи электрик Косимов Бахтиёр Разокович, “1 – сонли ер ости усулида кўмир қазиб олиш” участкаси ер ости лаҳм ўтувчиси Джуракулов Шамсидин Лутфиллоевичларнинг ҳам номлари борлиги қувонарли ҳол бўлди.

Қуйида тадбирдан олинган фотолавҳалар