Сариосиёдаги бир гуруҳ фаолларга “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” эсталик нишонлари топширилди
119 ko'rishlar

Сариосиёдаги бир гуруҳ фаолларга “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” эсталик нишонлари топширилди

Ўзбекистон Конституцияси ҳақида нималарни биламиз

Ўзбекистон Конституцияси ўн иккинчи чақириқ билан республика Олий Кенгашининг ўн биринчи сессияси 1992 йил 8 декабрь куни қабул қилинган. Шу кундан эътиборан, Ўзбекистонда 8 декабрь умумхалқ байрами сифатида нишонланиб келинади.

Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган санадан эътиборан дунё саҳнида янги, суверен давлат қарор топган бўлса, биринчи Конституция қабул қилиниши баробарида мустақилликнинг ҳуқуқий тамал тоши ўрнатилган.

Ўзбекистон Конституцияси яратилиш жараёнида қайсидир давлатдан кўр-кўрона кўчириб олинмаганлигини ҳам инобатга олиш керак. Ўзбекистон Конституцияси энг тараққий этган давлатларнинг тарихий тажрибасига таянган ҳолда яратилган.

Конституциянинг юридик кучи

Конституцияга кўра, Ўзбекистон – Президентлик бошқарув шаклидаги суверен демократик республика ҳисобланади. Конституцияда давлатни, жамиятни ривожлантиришнинг демократик омиллари белгилаб берилган бўлиб, унда Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи ҳисобланиши кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси олий юридик кучга эга: президент Конституцияга, қонунларга асосланиб ҳамда уларни ижро этиш юзасидан республиканинг бутун ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган фармонлар, қарорлар, фармойишлар қабул қилади.

Конституцияда Ўзбекистон президенти, фуқаролар томонидан умумий, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланиши белгиланган.

Ўзбекистон Конституциясида жамият ҳамда давлатнинг ҳаётидаги энг муҳим масалалар умумий овоз (референдум)га қўйилиб, ҳал қилинади.

Конституцияда Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган республика Олий Мажлиси ҳамда президенти иш олиб бориши кўзда тутилган бўлиб, Давлат ҳокимияти эса учга – қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд ҳокимиятига бўлинади.

Ўзбекистон Конституциясида, давлат, ўз фаолиятини инсон ҳамда жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолатга қонунийлик принциплари асосида амалга оширади.

Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. Бироқ, республика ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ҳамда элатларнинг тиллари, урф-одатлари уларнинг анъаналари ҳурмат қилинишини таъминланиши, ривожланишлари учун шарт-шароит яратилиши ҳам назарда тутилган.

Сариосиёдаги бир гуруҳ фаолларга “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” эсталик нишонлари топширилди

🇺🇿Юртимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган тумандаги бир гуруҳ фаоллар Президент фармонига асосан бош қомусимиз бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги байрами арафасида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” эсталик нишони билан мукофотланди.

🏅 Туман ҳокимлиги катта мажлислар залида бўлиб ўтган эсталик нишонларни топшириш тадбирига “Шаргункумир” АЖ бош директори Х.Н.Абдуллаев хам катнашиб, ушбу байрам муносабати билан эсталик нишони топширилди. Мукофотларни Сариосиё туман ҳокими Абдисалом Хужақулов Сурхондарё вилояти ҳокимининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалари масалалари бўйича ўринбосари Абдурахманов Абдурасул Носиржон ўғли билан биргаликда ўз эгаларига тантанали тарзда топширди.