Сариосиё тумани ҳокими Абдуқодир Донаевнинг кейинги ташриф манзили ишлаб чиқариш объектлари бўлди
442 ko'rishlar

Сариосиё тумани ҳокими Абдуқодир Донаевнинг кейинги ташриф манзили ишлаб чиқариш объектлари бўлди

Сариосиё туман ҳокими Абдуқодир Донаев масъуллар билан биргаликда Шарғун шаҳрида жойлашган Шарғункўмир” АЖ ишлаб чиқариш базаси ҳудудидаги янги саноат корхоналарини кўздан кечирди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 711-сон Қарорига асосан “Шарғункўмир” АЖ ишлаб чиқариш базаси ҳудудида “Шарғун механика заводи” МЧЖ фаолияти тўлиқ йўлга қўйилган. Лойиҳа қуввати 500 тонна метални қайта ишлашга мўлжалланган бўлиб лойиҳа ишга тушиши ҳисобига янги 11 та иш ўрни яратилган. Келгусида корхона фаолиятини кенгайтириш, иш ўринларини янада кўпайтириш ҳамда бошқа ташкилот буюртмалари ва аҳоли эҳтиёжи учун зарурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Кейинги манзил “Шарғун Брикет” МЧЖ ҳамда “Шарғун Тикувчилик Цехи” МЧЖ бўлди. Тикувчилик цехида 30 турдаги тикувчилик дастгоҳлари мавжуд бўлиб 14 нафар ишчи доимий иш билан таъминланган. Лойиҳа қуввати 5000 дона кийим- кечак ишлаб чиқарилишга мўлжалланган.

Шундан сўнг “Шарғун темирйўл махсус қурилиш” МЧЖ фаолияти ҳам кўздан кечирилди. Танишиш жараёнида туман ҳокими келгусида корхона фаолиятини кенгайтириш, иш ўринларини янада кўпайтириш бўйича ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.

Сариосиё тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати