РАСМИЙ МУНОСАБАТ
562 ko'rishlar

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Фуқаро Н.Кабировнинг ижтимоий тармоқ яъни “Facebook” орқали қилинган мурожаатларига аввал муносабат билдирганимиз каби, яна қуйидагича муносабат билдирамиз:

“Шарғункўмир” АЖ бош директорининг молиявий ва иктисодий масалалар бўйича ўринбосари Шойматов Жамолиддин Юсуповичга “Шарғункўмир” АЖ билан бошқа ташкилотлар ўртасидаги (ўзаро хисоб-китоблар солиштирма далолатномалари, xатлар, йиғилиш ва бошқа баённомалар) ўзаро хисоб-китобларга, иш хақига алоқадор ҳужжатларга, ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ҳужжатларни имзолашга, “Шарғункўмир” АЖ номидан xизмат кўрсатишга кафолат бериш шартномаларини тузишга, кирим ва чиқим ҳужжатларига Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Қонунчилигига мос равишда қарор қабул қилиб, молиявий хужжатларга имзо қўйишига ваколат (ишончнома) берилганлиги маълум қилинади.

Маълумот ўрнида: Ижтимоий тармоқларда раҳбар ходимларнинг ишига путур етказиш, Ўзбекистон Республикасининг қарор ва фармойишларини нотўғри талқин этиш, якунда иш самарадорлигини пасайишига олиб келади.

Асл ҳолатни ўрганиб, таҳлил қилмай, ижтимоий тармоқларда ҳар хил нотўғри ҳамда асоссиз маълумотларни тарқатаётганларга нисбатан ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДА”ГИ КОДЕКСИ 40-моддасида келтирилганидек, туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш ҳамда бу мурожаат ижтимоий тармоқлар орқали бўлганлигини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг жиноий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 139-моддасидаги “Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали туҳмат қилиш, деб баҳоланиши тўғрисида маълум қилиб қоламиз.

“Шарғункўмир” АЖ маъмурияти