ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИГА ХОДИМЛАРНИ ЁЛЛАШ УЧУН ТАНЛОВ
АУДИТОРЛАР ДИҚҚАТИГА!!!
“Шарғункўмир”АЖ ички аудит хизматига ходимларни ёллаш учун танлов эълон қилади.
Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:
– охирги ўн йилнинг камида беш йилида бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасида амалий (шу жумладан, ўриндошлик бўйича) иш стажи;
– ички аудитор сертификати;
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ёхуд Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасидаги таълимга тенглиги эътироф этилган хорижий давлат таълим муассасасида олинган олий иқтисодий маълумот.
Танловда қатнашиш учун ҳужжатларни 2023 йил 20 майдан кечиктирмай қуйидаги манзилда жойлашган “Шарғункўмир” АЖ бошқарув аппарати биносидаги ходимлар билан ишлаш бўлимига тақдим этиши шарт.
Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Шарғун шаҳри, Акмал Икромов кўчаси 50 уй.
Мурожаат учун телефон: (+99 899) 377 22 05