15 май – Халқаро оила куни. Оилалар мустаҳкамлиги йўлида
206 ko'rishlar

15 май – Халқаро оила куни. Оилалар мустаҳкамлиги йўлида

Маълумки, 15 май куни, жаҳон миқёсида Халқаро оилалар куни (International Day of Families) нишонланади. Ушбу байрам БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йил 20 сентябрдаги Халқаро оила йили тўғрисидаги резолюцияга мувофиқ 1994 йилнинг 15 майидан буён мунтазам равишда нишонланиб келади.

Оила – инсон учун муқаддас ва улуғ даргоҳ. Инсон шу даргоҳда туғилади, ўсади, унади, вояга етади. Оилани жамиятнинг кичик бир парчасига қиёслаш мумкин.

Дарҳақиқат, халқимиз азалдан оилани муқаддас, муборак даргоҳ сифатида эъзозлаган, бу қўрғонга завол етмаслиги учун бор маҳоратини ишга солган. Зеро, оилани бошқариш фарзандларни халққа, ватанга муносиб авлод қилиб етиштириш масъулиятли вазифадир. Афсуски баъзан бу борада билим, тажриба ва тарбиянинг етарли бўлмагани туфайли кўпрок ёшлар ўртасида ажрашиш ҳолатлари учраб туради. Арзимаган баҳонани сабаб қилиб оилалар бузилиб, бегуноҳ беғубор фарзандлар тирик етим бўлиб қолмокда. Аёл оқила, фозила, жонкуяр, ҳар нарсада эр қадрини юксак қўядиган бўлса, эр босиқ, жиддий, меҳрибон, фарзандлари, аҳли аёлига жонкуяр бўлиши керак. Эр-хотин ўртасида меҳр-оқибат бўлиши керак.

Жорий йилнинг 12 май куни “Шарғункўмир” АЖ қуйи технологик мажмуадаги “маънавият ва маърифат” хонасида 15-май “Халқаро оила куни” муносабати билан маънавий маЪрифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга Сариосиё туман оила ва хотин-қизлар бўлими бош мутахассиси Ш.Шоймардонова таклиф қилинди. Маънавий маърифий тадбирни “Шарғункўмир” АЖ бош директори Х.Н.Абдуллаев кириш сўзи билан очиб, тадбир қатнашчиларни “Халқаро оила куни” билан табриклаб, оилалари доимо мустаҳкам бўлишини тилади. Шундан сўнг “Шарғункўмир” АЖ Хотин-қизлар маслаҳати кенгаши раиси Ш.З.Пардаева, Сариосиё туман оила ва хотин-қизлар бўлими бош мутахассиси Ш.Шоймардонова , “Шарғункўмир” АЖ архивариуси М.Сурхонова ва “Шарғункўмир” АЖ Ёшлар етакчиси Б.Қурбоновлар сўзга чиқиб “Халқаро оила куни” муносабати билан тадбир қатнашчиларини табриклаб ўтишди.

Қуйида тадбирдан олинган фотолавҳалар билан танишишингиз мумкин