Хурматли хамкасблар ва хамкорлар!

Коррупция муаммоси сўнги йилларда жаҳон миқёсида жиноят сифатида халқаро ташкилотлар томонидан кенг муҳокама қилинаётган мавзу хисобланади. 

Ўзбекистон Республикасида хам коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашишда давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида, шу жумладан саноат объектларида коррупция омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислохотлар изчил амалга оширилмокда.

Ушбу йўналишда 2017 йил Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини” такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида’ги ПФ-5729-сонли ва 2020 йил 9 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сонли Фармонлари ҳамда 2021-йил 6-июлдаги ПҚ-5177 сонли “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва бир қатор бошқа ҳукуқий-меъёрий хужжатлар қабул қилиниши мазкур ҳуқукий асосларини яратишга ҳисса қўшди.

Коррупцияга қарши курашиш сохасида зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида “Шарғункўмир”АЖда  коррупцияга қарши ички назорат бўлими ташкил этилган. Унинг асосий вазифалари– тизимдаги коррупция холатларининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этишнинг таъсирчан тизимини ишлаб чиқиш, шунингдек жамиятнинг барча ходимлари ўртасида тушунтириш-профилактик ишларини олиб бориш, коррупция хавфи мавжуд бўлган холларда уларни бартараф этишдан иборат.

Шу билан бирга, Жамиятда коррупцияга қарши курашишга қаратилган ички меёрий хужжатлар ва тартиб-қойидалар,  жумладан «Коррупцияга карши курашиш сиёсати», «Одоб-ахлок кодекси», «Манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсати» каби 10 дан ортиқ норматив ҳужжатлар  қабул қилинди.

Корхонамизда манфаатлар тўқнашувини олдини олиш, кадрларни танлашда коррупциявий омилларни бартараф этиш, коррупцияга қарши курашиш амалиётига тизимли профилактик чораларни кучайтириш ва мазкур сохадаги билимларни узлуксиз ошириш максадида ISO 3700 1:2016 xaлқаро стандартлар талаблари босқичма –босқич амалиётга тадбиқ этилмоқда.

Шуни таъкидлаш лозимки, “Шарғункўмир”АЖ ўз амалиётида коррупциянинг ҳеч кандай шакл ва кўринишларда қабул қилмайди, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизликнинг шакланишига хисса қўшади. Ҳар доим ўзининг барча мажбуриятларини садоқат билан бажаради, қонунчиликга қатъий амал қилади, тенг рақобат тамоилларига ва ҳалоллик, очиқлик ҳамда корпоратив маданиятни қуришга алохида эътибор беради.

Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз бўлиш кундалик хаёт тарзимизга айланиши шарт. Бу иллатга карши курашишга барча давлат органлари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, умуман, хар бир фукаро сафарбар этилиши зарур” деган чақириғи  хаётий шиоримизга айланиши лозим.

“Шарғункўмир”АЖ  ўз навбатида, коррупция қарши талаблар ва ахлокий меъёрларни хисобга олган холда хар доим ўз зиммасига олган мажбуриятларини виждонан бажаради ва қонун хужжатларига катъий риоя этилишини кафолатлайди. Фурсатдан фойдаланиб, хамкасбларимиз ва хамкорларимизни иш юритиш стандартларига ҳамда коррупцияга қарши тамойилларга риоя қилишга, эхтимолий қонунбузарликлар ҳакида хабар беришга ​​ва шубха туғилган такдирда, бизга ўз мурожаатларингизни  юборишга ​​яна бир бор чорлаб қоламиз.

Хурмат билан,

 М.А.Азизкулов «Шарғункўмир»АЖ бош директори