“Шарғункўмир” АЖ терма жамоаси Ўзбекистон Касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан ўтказилган мини футбол мусобақаси ғолиби!
Аввал хабар қилганимиздек, Термиз МТУ касаба уюшма ҳудудий қўмитаси ташаббуси билан спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди. Турнирда жами 13 та жамоа иштирок этди. Бундай учрашувларни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ходимлар ўртасида оммавий спортни кенг тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзига жалб этиш, улар ўртасида дўстона алоқаларни ўрнатишдан иборат эди. Турнирда иштирок этган “Шарғункўмир” АЖ терма жамоаси ҳам муносиб иштирок этди. Турнир давомида Кончилар дастлаб Термиз Алоқа ва сигналлаштириш масофаси корхонаси терма жамоасини мағлуб этди. Кейинчалик Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати жамоаси ва кейинчалик ПМС—166 ташкилоти жамоаси мағлуб этилди. Ҳал қилувчи финал ўйинида рақибларимиз Термиз минтақавий темир йўл узели жамоаси бўлди.
Муросасиз ва қизғин кечган беллашувда “Шарғункўмир” АЖ терма жамоаси жуда яхши ўйин кўрсатиб, Термиз минтақавий темирйўл узели корхонаси жамоаси устидан 4:2 ҳисобда ғалаба қозонда ва вилоят ташкилотлари ўртасида бу йилги мусобақанинг ғолиби бўлди. Иккинчи ўрин Термиз минтақавий темирйўл узели корхонаси жамоасига насиб этди.
Ғолиб жамоамиз ва уларнинг аъзолари мусобақа ташкилотчилари томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирландилар. Тақдирлаш маросимида Термиз МТУ касаба уюшма ҳудудий қўмитаси ишлар бошқарувчиси Шавкат Чориевич Турсунов ва Термиз МТУ касаба уюшма ҳудудий қўмитаси ҳуқуқий маслаҳатчиси Бобомурод Ҳайиталиевлар иштирок этишди.
Футболчиларимизни ва бутун жамоамизни бугунги ғалаба билан муборакбод этамиз!
Қуйида мусобақанинг ҳаяжонли лаҳзаларидан олинган фотолавҳалар билан танишишингиз мумкин.














