• info@sharguncoal.uz
  • Surxondaryo viloyati, Sariosiyo tumani, Sharofobod MFY Minor ko`chasi, 35 uy
 “Коррупцияга қарши курашиш соҳасида фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди

“Коррупцияга қарши курашиш соҳасида фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди

“Коррупцияга қарши курашиш соҳасида фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтиришга қаратилган қуйидаги янги тартиблар жорий этилади:

➖ БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси талабларига риоя қилинишини мониторинг қилишга ННТларни жалб этиб, улар томонидан муқобил баҳолаш тизимини йўлга қўйиш;

➖ ННТларнинг коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги лойиҳаларига ҳар йили 10 млрд сўм миқдорида грантлар ажратиш ва ижтимоий буюртмалар бериш.

Бунда ушбу мақсадлар учун маблағлар Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ҳамда коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ташкил этиладиган рейтинг баҳолаш натижаларига кўра «қониқарсиз» деб топилган давлат органлари ва ташкилотларининг буджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ажратиб борилади;

 ➖Агентликнинг ижтимоий буюртмаси асосида соҳа ва ҳудудлар кесимида маиший коррупция ҳолатларини келтириб чиқарадиган омиллар ва унга фуқароларнинг муносабатини ўрганиш мақсадида ижтимоий сўровлар ўтказиш.

✅Коррупцияга қарши курашиш агентлиги:

▫️ННТлар учун коррупцияга қарши курашиш доирасида тизимли равишда тренинглар ташкил этади, улар билан ҳамкорликда лойиҳаларни амалга оширади;

▫️ҳар йили 1 апрелга қадар Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашга:

➖ННТларнинг коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги лойиҳалари ва уларни тегишли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан молиялаштириш юзасидан таклифлар;

 ➖коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамияти институтларининг давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлиги, соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишида таклиф ва ташаббуслари, шунингдек, лойиҳалари, тадқиқотлари ва ўрганишлари тўғрисида ахборот киритиб боради.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, «Юксалиш» ҳаракати ва “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази муассислигида Коррупцияга қарши курашиш муаммолари бўйича минтақавий тадқиқот маркази ташкил этилади.  

Марказ:

▫️аҳоли, айниқса, ёшлар, фуқаролик жамияти институтларининг коррупцияга қарши курашишдаги фаоллигини ошириш, жамиятда ушбу иллатга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш масалаларини тадқиқ этиш;

▫️ давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида ҳалоллик стандартларини жорий этишга кўмаклашиш, давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларга илмий-услубий ёрдам кўрсатиш;

▫️ халқаро ва минтақавий долзарб аҳамиятга эга бўлган коррупцияга қарши курашиш муаммоларини, шу жумладан, маиший коррупциянинг ҳолати, хусусияти, миқёслари, ўзгаришлари ҳамда уни келтириб чиқараётган асосий омилларни комплекс ўрганиш ва тадқиқ қилиш;

▫️коррупциянинг олдини олиш ҳамда коррупциявий хавф-хатарларни камайтиришга қаратилган илмий-амалий таклифларни ишлаб чиқиш, Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши курашишга оид халқаро рейтингларда муносиб ўрин эгаллаши учун амалий чоралар кўриш;

▫️коррупцияга қарши курашиш муаммоларини тадқиқ этишда маҳаллий ва хорижий экспертлар ҳамкорлигини йўлга қўйиш;

▫️ коррупцияга қарши курашиш соҳасида хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини жорий этиш самарадорлигини прогноз қилиш, бу борада тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

▫️Ўзбекистон Республикаси томонидан БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси ва коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги бошқа халқаро шартномалар қоидаларининг бажарилиши юзасидан ўрганишлар ўтказиш ҳамда муқобил ҳисоботларни тайёрлаш вазифаларини амалга оширади.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ АГЕНТЛИГИ расмий веб-сайтидан олинди