2023 ЙИЛ ЯКУНИ БЎЙИЧА ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ЭЪЛОН
“ШАРҒУНКЎМИР”АЖ Акциядорлари диққатига!!!
“Шарғункўмир” АЖ акциядорларининг 2023 йил якуни бўйича умумий йиғилиши 2024 йилнинг 28 июн куни, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Шарғун шаҳри, А.Икромов кўчаси, 50-уйда жойлашган жамият мажлислар залида ўтказилиши белгиланган.
Йиғилиш соат 16:00 да бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 15:00 дан бошланади. Акциядорларни йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш учун акциядорлар реестрини 2024 йил 5 июн ҳолатига ҳамда йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга акциядорларнинг реестрини 2024 йил 24 июн куни ҳолатига шакллантирилади.
ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:
1. Саноқ комиссияси аъзоларининг сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
3. Жамият фаолиятининг 2023 йил якунлари бўйича йиллик ва Бизнес-режаси кўрсаткичларини бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.
4. Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлар ҳисобини тасдиқлаш.
5. Жамият Кузатув кенгашининг 2023 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
6. Жамият фаолиятининг 2023 йил якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳулосасини тасдиқлаш.
7. Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини тасдиқлаш.
8. Жамият томонидан 2023 йилда олинган соф фойдани тақсимлаш, дивиденд миқдори, уни тўлаш шаклини, тартибини ва тўлаш муддатини тасдиқлаш.
9. Жамиятнинг ижроия органи раҳбари билан тузилган шартноманинг муддатини узайтиришни тасдиқлаш.
10. Жамиятнинг 2023 йил якунлари бўйича Халқаро молиявий стандартлар асосида тайёрланган молиявий ҳисоботларини Халқаро аудит стандартлари бўйича аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш.
11. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузилиши кутилаётган жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш.
12. Жамиятнинг 2024 йил учун Бизнес-режасини тасдиқлаш.
13. Жамиятнинг 2023 йил учун фаолият самарадорлигининг асосий ва қўшимча кўрсаткичлари бажарилишини тасдиқлаш, жамият бошқарув органларига тўловлар ва компенсация тўлашни тасдиқлаш.
14. Жамиятнинг 2024 йил фаолияти якунлари бўйича ўтказиладиган мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилоти хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини тасдиқлаш.
15. Жамиятнинг янги тахрирдаги уставини тасдиқлаш.
Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан “Шарғункўмир” АЖ да ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишиш мумкин.
Маълумот учун телефон: +99 899 377-22-05, +99 899 671-72-27
Расмий Веб-сайт: www.sharguncoal.uz
Электрон почта манзили: – shargun_kumir58@mail.ru;
Сиздан Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишига иштирок этишингизни сўраймиз.
“Шарғункўмир” АЖ
Кузатув кенгаши