РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Фуқаро Н.Кабировнинг ижтимоий тармоқлар орқали қилинган мурожаатларига аввал муносабат билдирганимиз каби, яна қуйидагича муносабат билдирамиз:
1. “Шарғункўмир” АЖ ни модернизация қилиш” инвестиция лойиҳаси 2023 йил декабр ойида ишга тушириш режалаштирилган деб ёзилган.
Инвестиция лойиҳасининг ер ости кон лаҳмларига тоғ-кон ускуналарини монтаж қилиш ишлари мураккаблиги жиҳатидан Ўрта Осиёда ягона ҳисобланиб, Хитойлик мутахасисларнинг фикр мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, ер остига олиб кирилаётган ускуналарни ( 63 дона креп) монтаж қилиш ишларида кўп вақт талаб этилмоқда. Юқоридаги ўзгаришлар бўйича тегишли ташкилот ва вазирликларга маълумотлар тақдим этилиб, лойиҳани ишга тушириш муддати узайтирилган.
2. Ҳукуматнинг қайси қарори билан Шарғун шаҳрида 10 та кичик корхоналар ташкил этилиши зарур эди.
“2019-2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани ва Шарғун шаҳрини комплекс ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 711 сонли қарорига асосан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан, лойиҳалаштирилаётган 10 турдаги янги ишлаб чиқариш корхоналарни ташкил этилиши кўзда тутилган. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг 2019 йил 26 сентябрдаги 1133-Н-сонли ва 2020 йил 20 январдаги 63-Н-сонли буйруқларига асосан ташкил этилиши “Шарғункўмир” АЖ га юклатилган корхоналар “Шарғун механика заводи” МЧЖ, “Шарғун Брикет” МЧЖ, “Шарғун Тикувчилик Цехи” МЧЖ ва «Шарғун темирйўл махсус қурилиш» МЧЖ лар ташкил этилиб фаолияти тўлиқ йўлга қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.03.2023 йилдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-102-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорга асосан Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 30 мингдан ортиқ давлат муассасалари, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг тизим корхоналари ҳамда кўчмас мулк объектлари таҳлил қилиниб, уларни қисқартириш бўйича таклиф ишлаб чиқилган.
Жумладан, мазкур қарорнинг 1-иловасига асосан “Шарғункўмир” АЖ нинг қуйидаги ташкилотлардаги акция пакетлари (улушлари) ни сотиш таклифи берилган:
«Шарғун механика заводи» МЧЖ -100%
«Шарғун брикет» МЧЖ -100%
«Шарғун тикувчилик цехи» МЧЖ -100%
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси ҳузурида 11.04.2023 йилда бўлиб ўтган йиғилишнинг 1-сонли баёнининг 15-бандига асосан “Шарғункўмир” АЖ га “Шарғун механика заводи” МЧЖ устав капиталидаги 100,0 % улушни, “Шарғун брикет” МЧЖ устав капиталидаги 100,0 % улушни ҳамда “Шарғун тикувчилик цехи” МЧЖ устав капиталидаги 100,0 % улушларни сотилгунга қадар е-аукцион савдо платформасига доимий қуйиб бориш вазифаси юклатилган.
Ушбу топшириқ ижросини бажариш мақсадида юқоридаги “Шарғункўмир” АЖ га қарашли активлар мустақил баҳоловчи корхона ёрдамида баҳоланди ҳамда тегишли экспертиза хулосасини олгандан сўнг е-аукцион савдо платформаси орқали савдога қўйиб бошланди.
Ўтказилган савдолар натижасида “Шарғункўмир” АЖ нинг “Шарғун брикет” МЧЖ устав капиталидаги 100,0 % улуши 267 608 000 сўмга сотилди ва сотилган улуш учун пул маблағи “Шарғункўмир” АЖ ҳисоб рақамига тўлиқ ўтказиб берилди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.03.2023 йилдаги ПҚ-102-сон қарори ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг 14.08.2023 йилдаги 663-Н сонли буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида “Шарғункўмир” АЖ нинг “Шарғун механика заводи” МЧЖ устав капиталидаги 100,0 % улуши ҳамда “Шарғун тикувчилик цехи” МЧЖ устав капиталидаги 100,0 % улушлари ўрнатилган тартибда топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида Давлат активларини бошқариш агентлигига топширилган.
“Шарғункўмир” АЖ маъмурияти.