РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Фуқаро Н.Кабировнинг ижтимоий тармоқлар орқали қилинган мурожаатларига аввал муносабат билдирганимиз каби, расмий ва одоб доирасида қуйидагича муносабат билдирамиз:
“Шарғункўмир” АЖни модернизация қилиш инвестиция лойиҳасини ишга тушириш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар ёрдамида “Шарғункўмир” АЖ томонидан саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Ушбу инвестиция лойиҳасини 2023 йил декабр ойида ишга тушириш режалаштирилган.
Ҳукумат қарорига биноан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан Шарғун шаҳрида 10 та кичик корхона очилиши зарур эди. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ буйруғига асосан 4 та кичик корхона “Шарғункўмир” АЖ негизида очилди. Ушбу кичик корхоналар носоҳавий бўлгани ва Хукумат қарорининг ижросини таъминлаш учун корхона фаолияти аукцион савдоларига чиқарилган бўлиб, 1 та кичик корхона фаолияти тадбиркорга, 2 та кичик корхона Давлат активларини бошқариш агентлигига топширилган. 1 та кичик корхона қурилиш ишлари фаолияти билан шуғулланганлиги сабабли “Шарғункўмир” АЖда қурилиш – монтаж ишлари амалга оширилмоқда.
“Шарғункўмир” АЖ томонидан ҳеч қандай бино ёки иншоотлар сотилмаганлигини ва сотувга қўйилмаганлини маълум қилади.
Шунингдек, Ж.Ю.Шойматовнинг “Шарғункўмир” АЖ да олиб борилаётган фаолияти, меҳнати, ҳалоллик принципи, саъй-ҳаракатлари жамоадаги ўрнини у билан бирга ишлаб келаётган жамоа ва жамоадаги ишчи-ходимлар яқиндан билганлиги боис унга баҳо бериши мумкин ва кимнингдир якка фикри билан ҳал этилмаслигини маълум қилган ҳолда, у тўғрисида Фейсбукда ёзилган постни жамоа ўртасида муҳокома қилишни мақсадга мувофик деб билдик.
“Шарғункўмир” АЖни модернизация қилиш инвестиция лойиҳасининг ер ости конлари ва ер усти мажмуалари замонавий кончилик асбоб – ускуналари билан таъминланган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида биринчи марта бундай замонавий техника ва технологиялар асосида ҳавфсизликни тўлиқ таъминлайдиган кўмир кони қурилмоқда.
Ер ости конида кончилар ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида, кон ҳавосини ўлчайдиган стационар ва индивидуал ўлчов асбоблари, кончиларнинг фаолияти – видеокузатув тизимлари, ускуналарни ҳавфсиз бошқариш қурилмалари ва бундан ташқари диспетчер алоқа тизимлари мавжуд.
“Шарғункўмир” АЖни модернизация қилиш инвестиция лойиҳасининг ер ости конлари ва ер усти мажмуалари, асбоб-ускуна ва қурилмалари тегишли давлат назорат органлари томонидан мунтазам назорат қилинмоқда.
Тажрибадан маълумки, иш жойларида юз берадиган бахтсиз ҳодисалар асосан инсон омилидан юзага келади. Ҳавфсиз иш олиб бориш учун Кончилар шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган бўлиб, белгиланган тартибда ҳавфсизлик талаблари юзасидан доимий назоратга олиниб, йўл – йўриқдан ўтказилиши таъминланган.
«Шарғункўмир» АЖ маъмурияти.