Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятини Модернизация қилиш лойихасини амалга ошириш дирекцияси директори Азизқулов Маъруфжон Абдухафиз ўғли Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан ФАХРИЙ ЁРЛИҚ билан тақдирланди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятини Модернизация қилиш лойихасини амалга ошириш дирекцияси директори Азизқулов Маъруфжон Абдухафиз ўғли Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан ФАХРИЙ ЁРЛИҚ билан тақдирланди. Фахрий ёрлиқни Азизқулов Маъруфжонга “Шарғункўмир” АЖ бош директори Х.Н.Абдуллаев топширди.
Азизқулов Маъруфжон меҳнат фаолиятини 2015-йилдан “Шарғункўмир”акциядорлик жамияти “1-сон кон лахмларини ўтиш, кўмирни казиб олиш ва ташиш ”участкаси 3 даражали ер ости тоғ ишчиси вазифасидан бошлаган. Шундан сўнг “Шарғункўмир”акциядорлик жамияти “1-сон кон лахмларини ўтиш кўмирни казиб олиш ва ташиш ” ер ости тоғ устаси вазифасини бажарувчиси, 2016-йилда “Шарғункўмир”акциядорлик жамияти 1 сон ер ости усулида кўмир казиб олиш участкаси ер ости тоғ устаси, 2018-йилда “Шарғункўмир”акциядорлик жамияти “Бош мухандис” хизматинимехнат мухофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги бўйича етакчимуҳандис, 2019-йилда “Шарғункўмир”акциядорлик жамияти “Мехнат мухофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги бўлими бошлиғи, 2020-йилда“Шарғункўмир”акциядорлик жамияти “1-сон ер ости усулида кўмир қазиб олиш” участкаси бошлиғи лавозимларида самарали меҳнат қилиб, ўзининг ишида қанчалик масъулиятли ва тиришқоқ эканлигини кўрсатиб жамоа олдида ҳурмат қозонди.
Ёш бўлишига қарамасдан, ўз ишига масъулиятли бўлганлиги, берилган топшириқларни ўз вақтида бажариб келганлиги учун “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятини Модернизация қилиш лойихасини амалга ошириш дирекцияси директори лавозимига 2020-йилдан тайинланиб, ҳозирги кунга қадар ушбу лавозимга самарали меҳнат қилиб келмоқда.