“Шарғункўмир” АЖ маъмурияти ва “Шарғункўмир” АЖ касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида  2019 йил 10 ноябрда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг 1159-Н сонли буйруғи ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раёсатининг 10.10.2019 йил кунидаги №29-7 “с” сонли қарорига асосан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ташкил топганлигининг 25 йиллиги байрами ишчи-ходимлар учун 400 кишилик дастурхон тузатилиб, тантанали тарзда ўтказилди.

Байрамда “Шарғункўмир” АЖ да ишлаб чиқариш жараёнида ситқидилдан ишлаган, бошлиқларни айтилган вазифаларини ўз вақтида бажарган фаол ишчи-ходимларга фахрий ёрлиқлар берилди. Байрам муносабати билан “Шарғункўмир” АЖ ишчи-ходимларига спорт мусобақалари яъни футбол ва шахмат мусобақаси ўтказилди. Мусобақада ғолиб бўлганлар муносиб тарзда эсталик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.