Ўзбекистонликлар Янги йилда кетма-кет беш кун дам олади
Ўзбекистон президентининг фармони билан 31 декабрь — чоршанба, 2 январь — жума ва 3 январь — шанба дам олиш кунлари сифатида белгиланди. Шу тариқа, аҳоли иш кунларисиз, кетма-кет беш кун дам олиши мумкин бўлади.
Президент Шавкат Мирзиёев 24 декабрдаги фармони билан Янги йил байрами учун дам олиш кунларини белгилади.
Фармонга кўра, 31 декабрь — чоршанба ва 2 январь — жума кунлари барча ходимлар учун (иш ҳафтаси туридан қатъи назар) дам олиш кунлари сифатида белгиланди.
Бундан ташқари, 3 январь — шанба олти кунлик иш ҳафтасига эга ходимлар учун дам олиш куни сифатида белгиланди.
Шу тариқа ўзбекистонликлар иш кунларисиз кетма-кет беш кун дам олади.
Фармонда таъкидланишича, «фуқароларнинг тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш, дам олиш ва байрам кунларидан самарали фойдаланишни таъминлаш», шу жумладан, туризм учун шундай қарор қабул қилинган.