“Шарғункўмир” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида эълон
“ШАРҒУНКЎМИР”АЖ Акциядорлари диққатига!!!
“Шарғункўмир” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2025-йилнинг 11-декабрь куни, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, “Шарофобод” МФЙ Минор кўчаси, 35-уйда жойлашган жамият мажлислар залида ўтказилиши белгиланган.
Йиғилиш соат 16:00 да бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 15:00 дан бошланади. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш учун акциядорлар реестрини 2025-йил 19-ноябрь ҳолатига ҳамда йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга акциядорларнинг реестрини 2025-йил 4-декабрь куни ҳолатига шакллантирилади.
ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:
1. Саноқ комиссияси аъзоларининг сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. “Шарғункўмир” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
3. “Шарғункўмир” АЖнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан “Шарғункўмир” АЖ да ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишиш мумкин.
Маълумот учун телефон: +99 899 377-22-05, +99 899 671-72-27
Расмий Веб-сайт: www.sharguncoal.uz
Электрон почта манзили: – shargun_kumir58@mail.ru;
Сиздан Жамият акциядорларининг умумий йиғилишига иштирок этишингизни сўраймиз.
“Шарғункўмир” АЖ
Кузатув кенгаши