• info@sharguncoal.uz
  • Surxondaryo viloyati, Sariosiyo tumani, Sharofobod MFY Minor ko`chasi, 35 uy
 «Шарғункўмир» АЖ бош директори М.А.Азизқуловнинг 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан табриги

«Шарғункўмир» АЖ бош директори М.А.Азизқуловнинг 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан табриги

Она табиат чирой очиб, атроф-муҳит яшил либосга бурканиб, баҳор нашидаси тобора кучайиб бораётган айни шу фусункор айёмда сизларни ва сизларнинг тимсолингизда бутун Ўзбекистон хотин-қизларини 8 март байрами билан чин қалбимдан табриклашни ўзим учун катта бахт деб ҳисоблайман.

Мана шу байрам кунларида биз – юртимизнинг кексаю ёш барча-барча эркак зоти, мард ўғлонлари ҳақиқатан ҳам Яратганнинг мўъжизаси бўлмиш аёл сиймоси олдида, авваламбор, меҳрибон оналаримиз олдида бош эгиб, таъзим бажо келтирамиз.

Мунис опа-сингилларимиз, вафодор умр йўлдошларимиз, дунёдаги энг чиройли, латофатли қизларимизни табриклаб, уларнинг шаънига самимий ва эзгу тилакларимизни, чуқур ҳурматимизни изҳор этамиз, жажжи қизалоқ набираларимизни бағримизга босиб, чин юракдан қутлаймиз.

Аёлларни ҳозир ҳамма соҳада учратиш мумкин, усточилик, ҳисобчилик, пайвандловчи, машина устаси, назоратчи ва ҳоказо айтаверсак узоқ гапиришга тўғри келади. Бундан кўриниб турибдики, аёллар, эркаклар билан елкама-елка туриб, тенгма-тенг ишлашлари мумкинлигини бир исботи. Шундай экан, қайси соҳага бўлишингиздан қатъий назар, бамисоли баҳор элчиси бўлиб келаётган, ўзингиздек гўзал ва дилбар мана шу қутлуғ айёмда барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Умрингиз узоқ, иқболингиз зиёда бўлсин!

Сизларга чексиз ҳурмат билан «Шарғункўмир» АЖ бош директори М.А.Азизқулов