3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан “Шарғункўмир” АЖ маъмурияти томонидан хайрли ишлар амалга оширилди.
133 ko'rishlar

3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан “Шарғункўмир” АЖ маъмурияти томонидан хайрли ишлар амалга оширилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Aссамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги қарори билан 3 декабр Халқаро ногиронлар куни, деб эълон қилинган. Ушбу сана бутун дунё бўйлаб кенг нишонланади ва бундан асосий мақсад ақлан ва жисмонан нуқсони бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.
Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, дунё миқёсида ногиронлар ҳаёт тарзини яхшилашга эътибор қаратиш мақсадида БМТ томонидан 1983-1992 йиллар Халқаро ногиронлар ўн йиллиги этиб белгиланган эди. Мазкур ўн йиллик якунида, 1992 йил 14 октябр куни БМТ Бош Aссамблеясининг 37-ялпи мажлисида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, 3 декабр – Халқаро ногиронлар куни сифатида эътироф этилган. Шундан буён ҳар йили мазкур сана доирасида ногиронлар дуч келаётган муаммоларни чуқурроқ англаш, шундай масалаларни ҳал этиш, уларнинг қадр-қиммати, ҳуқуқини ҳимоялаш, турмуш шароитини яхшилашга қаратилган тадбирлар уюштирилади, моддий кўмак ажратилади.

“Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан 2022 йилнинг 3-декабрь санасида “Шарғункўмир” АЖ маъмурияти “Шарғункўмир” АЖ касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда жамиятда ишлаб нафақага чиқиб, ётиб қолган ногиронлар, ишлаб чиқариш ногиронлари, фахрий кончиларни 10 нафарининг аҳволидан хабар олиниб, манзилли озиқ-овқатлар билан ёрдам кўрсатилди.

Leave a Reply