2023-2025 йиллар учун “Шарғункўмир” АЖ ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида тузиладиган жамоа шартномасини тасдиқлаш бўйича йиғилиш конференцияси бўлиб ўтди
Бугун 30 август куни соат 8-00да “Шарғункўмир” акциядорлик жамияти юқори технологик мажмуасидаги маънавият ва маърифат хонасида “Шарғункўмир” акциядорлик жамияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2021-2023 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши бўйича ҳисоботи ҳамда 2023-2025 йиллар учун “Шарғункўмир” акциядорлик жамияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида тузиладиган жамоа шартномасини тасдиқлаш бўйича йиғилиш конференцияси бўлиб ўтди.
Йиғилиш конференциянинг кун тартибига 3 та масала қўйилди:
1. “Шарғункўмир” акциядорлик жамияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2021-2023 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2022 йил мобайнида “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятининг фаолияти юзасидан иш берувчининг ҳисобот маърузаси.
2. “Шарғункўмир” акциядорлик жамияти ва касаба уюшма худудий қўмитаси ўртасида 2021-2023 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2022 йил мобайнида “Шарғункўмир” акциядорлик жамияти касаба уюшма қўмитасининг фаолияти юзасидан касаба уюшма қўмитаси раисининг ҳисобот маърузаси.
3. “Шарғункўмир” акциядорлик жамияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йиллар учун тузилаётган жамоа шартномасини тасдиқлаш учун янги лойихаси ва унга киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар тўғрисида.
Конференцияни “Шарғункўмир” АЖ бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Мансур Данаев олиб борди.
Кун тартибидаги масала юзасидан “Шарғункўмир” АЖ раҳбари ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси ҳисоботи тингланди.
2023-2025 йиллар учун тузилган янги жамоа шартномасига ижтимоий кафолатларни кучайтиришга оид йигирмадан ортиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Делегатлар 2021-2023 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши ижроси юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирдилар.
Конференция қатнашчилари ижтимоий шериклик асосида иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнаткашларни ижтимоий, иқтисодий, манфаатлари ҳимояси, меҳнат муҳофазаси, аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳаларида ислоҳотларни амалга ошириш борасида ҳамкорлик йўлга қўйилганини алоҳида таъкидладилар.
Иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасини жамоа шартномасида келтирилган тадбирларини бажарилиши бўйича фаолияти қониқарли деб баҳоланди. Йиғилиш давомида савол-жавоблар ва қизғин баҳс-мунозаралар бўлди. Берилган таклиф ва мулоҳазалардан келиб чиқиб тегишли қарорлар қабул қилинди.