Ўзбекистон президенти сайлови бюллетени кўриниши қандай бўлади- фото
359 ko'rishlar

Ўзбекистон президенти сайлови бюллетени кўриниши қандай бўлади- фото

Президентликка номзодларнинг фамилияси сайлов бюллетенига лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси тартибида киритилган.

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари президент сайлови бюллетени қандай бўлишини кўрсатди.

Президентликка номзодларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми сайлов бюллетенига лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси тартибида киритилган.

Ўзбекистон президенти сайлови бюллетени кўриниши намунаси
© Пресс-служба ЦИК Узбекистана

Сайлов бюллетенлари участка сайлов комиссияларига 25 июнгача сайлов участкасидаги сайловчилар умумий сонининг 5 фоизи миқдорида, 6 июлгача эса 95,5 фоизи миқдорида тегишли тилларда тақсимлаган ҳолда етказиб берилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари 28 июнь-5 июль кунлари бўлиб ўтади. Ташқи ишлар вазирлигининг МСКга келиб тушган тақдимномасига асосан 39 та Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси тузилади.

Президентликка Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, “Адолат” социал-деморкатик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилган. Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан бошланган.

sputniknews.uz сайтидан олинган