Юртимизда 24-25 август кунлари Мустақиллик байрами арафасида умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтади
Маълумки, Ҳукуматнинг тегишли қарори билан юртимизда 24-25 август (шанба ва якшанба) кунлари Мустақиллик байрами арафасида умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтади.
Ҳашар «Маҳалла обод — юрт обод» шиори остида ўтказилади. Ундан кўзланган мақсад маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, истироҳат боғлари, зиёратгоҳлар, қабристонлар ва бошқа жойларни ободонлаштиришдан иборат.
Ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан 2024 йил 23 август кунида 28-сонли фармойиши қабул қилинди. Фаройиш ижросини таъминлаш мақсадида 2024 йил 23 август куни “Шарғункўмир” АЖ бошқарувининг 2024 йил 24-25 август кунлари “Маҳалла обод-юрт обод” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисида 222-сонли буйруғи чиқарилди.
Унга кўра 2024 йил 24-25 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида “Шарғункўмир” АЖ ва унга тегишли корхона, филиал ходимларини жалб қилган ҳолда
- Корхона ҳудуларини, ариқлар, кўча ва йўлакларни тартибга келтириш;
- Корхона ҳудудидаги гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, дарахтларни оқлаш ва буташ;
ишларини амалга ошириш белгиланган.
Умумхалқ хайрия ҳашарида барчани фаол иштирок этишга чақирамиз.
“Шарғункўмир” АЖ матбуот хизмати