Экопартиядан президентликка номзод Абдушукур Ҳамзаевнинг биографияси
Ўзбекистон президенти сайловига Экологик партия номзоди Абдушукур Ҳамзаевнинг таржима ҳоли.
Абдушукур Худойкулович Ҳамзаев 1973 йил 10 декабрда Сурхондарё вилоятининг Узун туманида туғилган. Миллати – ўзбек.
Олий маълумотли, 1995 йили Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини, 2013 йилда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясини тамомлаган. Қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор.
Меҳнат фаолияти:
Меҳнат фаолиятини Узун туманидаги “Намуна” жамоа хўжалигида бўлим агрономлигидан бошлаган.
1996-1999 йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалик институти аспирантурасини муваффақиятли тамомлаган.
1999-2017 йиллар давомида Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида ассистент, катта ўқитувчи, ўқув ишлар бўйича декан муовини, маънавият ва маърифат масалалари бўйича проректор лавозимларида ишлаган.
2017-2022 йилларда Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори сифатида фаолият юритган.
2022 йилдан Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг раиси лавозимида ишлаб келмоқда.
Ҳамзаевнинг бугунги кунгача 280 дан ортиқ илмий ишлари чоп этилган. Шунингдек, у 20 га яқин қишлоқ хўжалик экин навлари ва 16 та ихтиро муаллифи ҳисобланади.
Ҳамзаев қишлоқ, ўрмон ва экология соҳасида ҳалқаро тажрибаларга эга бўлиб, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Исроил, Туркия, Германия, Болгария, Россия каби давлатларда малака оширган. Унинг ташаббуси билан бугунги кунда соҳага оид 10 дан зиёд хорижий ўқув ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорликлар йўлга қўйилган.
«Яшил тараққиёт учун!» Абдушукур Хамзаевнинг сайловолди дастури
sputniknews.uz сайти материаллари асосида тайёрланди