
“Шарғункўмир” акциядорлик жамиятида Жамият ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш бўйича йиғилиш конференцияси бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 19-февраль куни “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятида “Шарғункўмир” акциядорлик жамияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши бўйича ҳисоботини тасдиқлаш бўйича йиғилиш конференцияси бўлиб ўтди. Йиғилишга “Шарғункўмир” АЖ бош директори М.А.Азизкулов, “Шарғункўмир” АЖ бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси МХ.Данаев, Термиз МТУ касаба уюшма ҳудудий қўмитаси раиси Ғ.Б.Даминовлар иштирок этишди.
Йиғилиш конференциянинг кун тартибига 3 та масала қўйилди:
1. “Шарғункўмир” акциядорлик жамияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2024 йил мобайнида “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятининг фаолияти юзасидан иш берувчининг ҳисобот маърузаси.
2. “Шарғункўмир” акциядорлик жамияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2024 йил мобайнида “Шарғункўмир”акциядорлик жамияти касаба уюшма қўмитасининг фаолияти юзасидан касаба уюшма қўмитаси раисининг ҳисобот маърузаси.
3. “Шарғункўмир” акциядорлик жамияти касаба уюшма қўмитаси тафтиш комиссияси касаба уюшма маблағлари ишлатилиши бўйича ҳисобот маърузаси.
Конференцияни “Шарғункўмир” АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси Данаев Мансур Хамроқулович олиб борди.
Кун тартибидаги масала юзасидан “Шарғункўмир” АЖ раҳбари ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси ҳисоботи тингланди.
Делегатлар 2023-2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ижроси юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирдилар.
Кун тартибидаги масалалардан сўнг Термиз МТУ Касаба уюшма ҳудудий қўмитаси раиси Ғуломжон Бўриевич Даминов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасида касаба уюшмалари ташкил топилганлигининг 120 йиллиги муносабати билан маъруза қилди.
Конференция қатнашчилари ижтимоий шериклик асосида иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнаткашларни ижтимоий, иқтисодий, манфаатлари ҳимояси, меҳнат муҳофазаси, аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳаларида ислоҳотларни амалга ошириш борасида ҳамкорлик йўлга қўйилганини алоҳида таъкидладилар.
Иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасини жамоа шартномасида келтирилган тадбирларини бажарилиши бўйича фаолияти қониқарли деб баҳоланди.
Касаба уюшма қўмитасининг маблағларини ишлатилиши бўйича фаолияти қониқарли деб баҳоланди.
Берилган таклиф ва мулоҳазалардан келиб чиқиб тегишли қарорлар қабул қилинди.





