«Шарғункўмир» АЖ  “Қўриқлаш хизмати”  ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди
199 ko'rishlar

«Шарғункўмир» АЖ “Қўриқлаш хизмати” ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 14 декабр куни «Шарғункўмир» АЖ “Қўриқлаш хизмати” ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда “Шарғункўмир” АЖ Касаба уюшма қўмитаси раиси М.Х.Данаев, Ходимларни бошқариш бўлими бошлиғи А.Б.Аббасов, “Қўриқлаш хизмати” бошлиғи Х.И.Сатторов ҳамда “Қўриқлаш хизмати”нинг барча ходимлари қатнашишди. Йиғилиш давомида қўриқчиларни иш фаолиятлари давомида тартиб-интизомга риоя этишлари, жамият ҳудудида қўриқлаш ишларини бажариш, навбатчиликда турганда муомала маданияти ҳамда кийиниш одобига эьтибор қаратиш, шунингдек жамиятда байрам олди кучайтирилган тартибда қўриқлаш ишларини олиб боришлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Қуйида йиғилишдан олинган фотолавҳалар тақдим этилмоқда