«Шарғункўмир» АЖ савобли ишга қўл урди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ5325-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикасининг 2019-йилнинг 2-сентябридаги “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-562-сон қонунларида кўзда тутилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш, гендер сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш, темир йўл соҳасида ишлаб келаётган хотин-қизларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотлари фаолиятининг иш самарасини янада кучайтириш мақсадидаги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раисининг 2019-йил 16-декабрь кунидаги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимидаги хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш, иш самарадорлигини ошириш тўғрисидаги қарорини ижросини таъминлаш мақсадида 2022-йилнинг 20 май куни “Шарғункўмир” АЖда Термиз МТУ КУҲҚга аъзо барча корхона ва ташкилотлар хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш, иш самарадорлигини ошириш мақсадида бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раислари иштирокида ўқув амалий семинари ўтказилди.
Ушбу семинардан сўнг “Шарғункўмир” АЖдаги барча хотин-қизлар жумладан, Маъмурий маиший хизмат участкасида кир ювувучи вазифасида ишлаётган Кўчарова Бибисохра Норқуловна сўзга чиқиб, муқим яшаш учун уйи йўқлигини, яқин қариндошлари томонидан ер ажратиб берилгани аммо, уй қуришга қурби етмаслигини инобатга олиб, имкон даражада уй қурилишига ёрдам берилишини, ишлаб чиқариш ҳамом ишчиси Бўриева Норхол Тўйчиевна оилада ёлғиз боқувчи эканлиги, қарамоғида бир нафар ишсиз фарзанди борлигини, иложи бўлса фарзандини “Шарғункўмир” АЖга ишга киришига амалий ёрдам берилишини, хизмат хоналари фарроши Бобомуродова Мехринисо Амоновна соғлиғидан шикоят қилиб, корхона томонидан имкон қадар даволаниши учун ёрдам берилишини, шу билан бирга бошқа хотин-қизларни ҳам муаммолари эшитилиб, ушбу муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб олинди.
Ушбу хотин-қизлар муаммоларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирларга асосан Бўриева Норхол Тўйчиевнанинг бир нафар ишсиз фарзанди “Шарғункўмир” АЖга ишга олинди. Бобомуродова Мехринисо Амоновнанинг даволаниши учун ёрдам берилиши масаласи яқин кунларда ҳал этилиши режалаштирилган.
Кўчарова Бибисохра Норқуловна уй-жойга муҳтожлиги инобатга олиниб, “Шарғункўмир” АЖ бош директори ташаббуси билан корхона ҳисобидан янги, замонавий уй қуриб берилди.
2022-йилнинг 22-ноябрь куни Кўчарова Бибисохра Норқуловна учун қурилган уй ўз эгасига топшириш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Шарғун шаҳар ҳокими Ш.Хидиров, Сариосиё туман прокурори Н.Азизов, Сариосиё туман ИИБ бошлиғи М.Омонтўраев, Термиз МТУ КУҲҚ ташкилий ишлар мутахассиси К.П.Каримов ва Термиз МТУ хотин-қизлар маслаҳати Кенгаши раиси М.А.Норпўлатова ҳамда Термиз МТУ хотин-қизлар маслаҳати Кенгаши раиси ўринбосари Л.М.Абдаловалар иштирок этишди.
Тадбирни Термиз МТУ КУҲҚ ташкилий ишлар мутахассиси К.П.Каримов самимий тилаклар билан очиб, Кўчарова Бибисохра Норқуловнага янги уйларга доимо тўй-томошалар бўлишини тилаб, сўзни Шарғун шаҳар ҳокими Ш.Хидировга берди. Шарғун шаҳар ҳокими Ш.Хидиров сўзга чиқиб, Кўчарова Бибисохра Норқуловнага янги уй муборак бўлишини, бу уйда доимо тўйлар ва яхши кунлар бўлишини тилади.