«Шарғункўмир» АЖ бош директори М.Азизқуловнинг темир йўл транспорти ходимларига табриги

«Шарғункўмир» АЖ бош директори М.Азизқуловнинг темир йўл транспорти ходимларига табриги

Қадрли темирйўлчилар!

Мамлакатимиз темирйўллари тизимида меҳнат қилаётган ишчи ва хизматчилар, қурувчи ва муҳандислар, машинист ва вагон кузатувчилари, жамиятимиз темир йўл транспорт участкаси ходимлаи, бир сўз билан айтганда, самарали меҳнати билан юртимиз ҳамда жамиятимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча темирйўлчиларимизни байрам билан чин дилдан табриклаймиз.

Мамлакатимиз тараққиёти ва иқтисодиёт тармоқларининг ривожланишида темир йўл тизимининг  аҳамияти ниҳоятда беқиёсдир. Темирйўлчилар жамоасининг самарали ва машаққатли меҳнатлари эвазига ортда қолган йиллар давомида тармоқни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Фидойи темирйўлчилар!

Сизларни қутлуғ касб байрамингиз билан «Шарғункўмир» АЖ жамоаси номидан муборакбод этаман.

Юртимиз равнақи, жамиятимиз ривожланиш даражасини ошириш борасида олиб бораётган меҳнатингиз самараси ҳамиша бардавом бўлсин.

Ҳурмат билан:
«Шарғункўмир» АЖ бош директори М.А.Азизкулов