• info@sharguncoal.uz
  • Surxondaryo viloyati, Sariosiyo tumani, Sharofobod MFY Minor ko`chasi, 35 uy

“Шарғункўмир” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида эълон

“ШАРҒУНКЎМИР”АЖ Акциядорлари диққатига!!!

          “Шарғункўмир” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2025 йилнинг 26 сентябрь куни, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, “Шарофобод” МФЙ Минор кўчаси, 35 уйда жойлашган жамият мажлислар залида ўтказилиши белгиланган.

          Йиғилиш соат 16:00 да бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 15:00 дан бошланади. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш учун акциядорлар реестрини 2025 йил                  03 сентябрь ҳолатига ҳамда йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга акциядорларнинг реестрини 2025 йил 22 сентябрь куни ҳолатига шакллантирилади.

ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:

          1. Саноқ комиссияси аъзоларининг сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

          2. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

          3. “Шарғункўмир” АЖ устав капиталини камайтириш.

          4. Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш.

          5. “Шарғункўмир” АЖ устав капиталининг камайтирилиши муносабати билан 2012-йил 27-августда P0717-3-сон ҳамда 2024-йил 03-апрелда              J0223-4-сон билан рўйхатга олинган “Шарғункўмир” АЖ қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда “Шарғункўмир” АЖ қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар матнини тасдиқлаш.

          Жамият акциядорларининг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

          Акциядорларнинг умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан “Шарғункўмир” АЖ да ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишиш мумкин.

          Маълумот учун телефон: +99 899 377-22-05, +99 899 671-72-27

          Расмий Веб-сайт: www.sharguncoal.uz

          Электрон почта манзили: – shargun_kumir58@mail.ru;

          Сиздан Жамият акциядорларининг умумий йиғилишига иштирок этишингизни сўраймиз.

“Шарғункўмир” АЖ

Кузатув кенгаши