«Шарғункўмир» АЖда Ўзбекистон Республикаси «Кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни» муносабати билан тадбир ўтказилди
Мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда кон-металлургия саноатининг аҳамияти муҳим ҳисобланади. Соҳага оид корхоналарда меҳнат қилаётган кўп минг кишилик жамоаларининг кон-металлургия саноатини ривожлантириш ҳамда кадрлар тайёрлашга қўшган ҳиссаларини қайд этган ҳолда, май ойининг учинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикасининг «Кон-металлургия саноати ходимлари куни» этиб белгиланган. Яхши анъанага кўра, мазкур сана “Шарғункўмир” АЖда ҳам катта тантаналар билан кутиб олинди.
Жумладан, жорий йилнинг 20 май куни “Шарғункўмир” АЖ да байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда “Шарғункўмир” АЖ бош директори М.А.Азизкулов жамият ишчи ходимларини байрам билан муборакбод этди.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, жамиятда касб байрами ишлаб чиқаришда юксак муваффақиятларга эрилишган ҳолда қарши олинди. Хусусан, Ўзбекисон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 январдаги ““Шарғункўмир” АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ корхонада катта қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Барча цехлар қайта реконструкция қилиниб, янгилари барпо этилди. Бунинг натижаси ўлароқ, кўмир қазиб олиш таннархи сезиларли камайтирилди.
Зеро бу каби муваффақиятлар замирида жамият ишчи ва хизматчиларининг фидокорона меҳнати акс этади. Шу муносабат билан жамиятнинг бир қатор ишчи ва хизматчилари медал, фахрий ёрлиқ ва пул мукофотлари билан тақдирланишди. Жумладан;
«3 – сонли очиқ усулда кўмир қазиб олиш» участкаси Юзадаги ишлар тоғ ишчиси Аллакулов Сироч Умаркулович Фахрий ёрлиқ ва БҲМ 2 баробарида пул мукофоти билан;
«Шамоллатиш , техника хавфсизлиги ва портлатиш ишлари» участкаси Портлатувчи устаcb Рахмонкулов Камолидин Буриевич Фахрий ёрлиқ ва БҲМ 2 баробарида пул мукофоти билан;
«Автосарой» участкаси Автобус хайдовчиси (Камаз вахтовка 75/364) Тохиров Абдукарим Халилович Фахрий ёрлиқ ва БҲМ 2 баробарида пул мукофоти билан;
«Автосарой» участкаси Юк ташувчи автомобил хайдовчиси (DONFING 75/580) Хужакулов Зиёдулло Хакимович Фахрий ёрлиқ ва БҲМ 2 баробарида пул мукофоти билан;
10-штольня «Кўмирни қабул қилиш ва юклаш» участкаси Конвейер машинисти Эшалиев Абдусалом Холбобоевич Фахрий ёрлиқ ва БҲМ 2 баробарида пул мукофоти билан;
«Темир йўл транспорти» участкаси Поезд тузувчи Хусанов Умиджон Боборахимович Фахрий ёрлиқ ва БҲМ 2 баробарида пул мукофоти билан;
«Тиббий пункти» хизмати Фельдшери Нуралиев Акмал Муродуллоевич Фахрий ёрлиқ ва БҲМ 2 баробарида пул мукофоти билан;
Куйи технологик мажмуа «Кўмирни қабул қилиш ва юклаш» участкаси навбатчи электрчилангари Қаюмов Равшан Ашурович Фахрий ёрлиқ ва БҲМ 2 баробарида пул мукофоти билан;
«1 – сонли ер ости усулида кўмир қазиб олиш» участкаси Проходкачиси Беканов Умаркул Норкулович III-даражали кончилик шухрати медали ва БҲМ 15 баробарида пул мукофоти билан тақдирландилар.
Қуйида тадбирдан олинган фотолавҳалар билан танишишингиз мумкин: