“Шарғункўмир” АЖда Умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди
231 ko'rishlar

“Шарғункўмир” АЖда Умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди

Ҳашар азалдан миллий анъана ва  удумларимизнинг ажралмас қисми саналган. Айни пайтда бу анъана ҳаижиҳатлик, бирдамлик, меҳр ва саховат рамзи саналган.Наврўз айёми арафасидаги бу йилги  умумхалқ ҳашари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилмоқда. 

Ҳашар куни мамлакатимизда кенг қулоч ёзган  «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўплаб манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда. Умумхалқ ҳашари мамлакатимиздаги барча маҳаллалар, қишлоқ ва овуллар, аҳоли пунктлари, меҳнат жамоаларида бўлиб ўтмоқда. Шундай хайрия ҳашарларидан бири жорий йилнинг 18 март куни “Шарғункўмир” АЖ меҳнат жамоасида бўлиб ўтди. Жамият ишчи ва хизматчи ходимлари “Шарғункўмир” АЖ бошқарув аппарати биноси қаршисидаги боғ ер майдонларига ишлов бериб, дарахта кўчатлари ва гуллар экишди. Экилган дарахталарни оҳак билан оқлаб чиқишди.

Қуйида ўтказилган хайрия ҳашарларидан фотолавҳаларни кўришингиз мумкин.